• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат раиси: Ўзбекистон суғурта бозори назоратдан четда қолмоқда

    Бугун, 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Ялпи мажлисни Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, сенаторлар эътиборини турли соҳалардаги ўз ечимини кутаётган муаммоларга қаратди.

    Хусусан Сенат раиси ўз нутқида мамлакатдаги суғурта қонунчилиги мазмунан эскиргани ҳамда суғурта бозори эътибордан четда қолаётганини таъкидлади, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бундан 15 йил аввал қабул қилинган ва такомиллаштирилмаган ‘Суғурта фаолияти тўғрисидаъги Қонун суғурта бозоридаги замонавий талабларга жавоб бермай қолган. 10,200 нафар профессионал иштирокчи фаолият кўрсатадиган суғурта бозорини Молия вазирлиги ҳузуридаги бор-йўғи 6 нафар ходим ишлайдиган суғурта назорати инспекцияси қўштирноқ ичида ‘назорат қилмоқда’. Мазкур ташкилот ўз зиммасидаги ваколат ҳамда вазифаларини тўлақонли амалга ошириш имкониятига эга эмас. У аксарият ҳолларда тегишли ҳисоботларни умумлаштириш билангина шуғулланмоқда.

    Оқибатда мамлакат суғурта бозори назоратдан деярли четда қолиб кетмоқда»,—  дейди Сенат раиси.

    Ниғматилла Йўлдошев ўз фикрини қуйидаги мисоллар билан асослади:

    Мисол учун, Қонун билан берилган имконият, яъни суғурта ташкилотларининг ўз мажбуриятларини мамлакатдан ташқарида қайта суғурта қилиши мумкинлигидан фойдаланиб, мазкур ташкилотлар чет элдаги суғурта компанияларига 2017 ва 2018 йилларда 275 млрд. сўм ёки қарийб 33 млн. АҚШ долларига тенг суғурта тўловларини ўтказиб берган.

    Чет эл компанияларидан мамлакатимиз суғурта ташкилотларига қайта суғурталаш учун келиб тушган суғурта тўловлари эса, эътибор беринг, шу даврда бор-йўғи 10,5 млрд сўмни ёки 1,2 млн долларни ташкил этган, яъни чиқиб кетганига нисбатан 30 баробар кам кирган.

    Биргина «Алфа- Инвест» суғурта компанияси икки йилда жами 81,4 млрд сўм ёки 9,6 млн доллардан зиёд суғурта тўловларини чет эл суғурта компанияларига тўлаб берган. Бироқ, чет элдан мазкур компанияга бир сўм ҳам келиб тушмаган.

    Ваҳоланки, Қонундаги қайта суғурталаш йирик объектларни суғурталашда суғурталовчи ташкилотнинг ўз имкониятлари етмай қолганида, суғурта мажбуриятини бошқа суғурталовчи билан ҳамкорликда ўз зиммасига олиш учун яратилган имкониятдир.

    Ҳолбуки, мазкур норма амалиётда миллиардлаб сўмнинг четга чиқиб кетишига қўштирноқ ичида «хизмат қилмоқда».

    «Маълумки, жаҳон амалиётида йирик таваккалларни суғурталашда мамлакатдаги бир неча суғурта ташкилотларини гуруҳларга, жамиятларга ёки уюшмаларга жамлаш орқали, қайта суғурталаш ташкилотларини тузиш тажрибаси XIX асрдаёқ йўлга қўйилган.

    Мамлакатимизда эса, шу кунга қадар бу муҳим механизмдан фойдаланилмаяпти.

    Яна бир ҳолат. Маълумотларга қараганда, чет эл компаниялари билан қайта суғурталашда иштирок этиш учун суғурта компаниясининг устав капитали миқдори 30 млрд сўмдан кам бўлмаслиги белгиланганига қарамай, мазкур талабни бажармаган ўнлаб суғурта компаниялари бу фаолият билан ноқонуний шуғулланиб келмоқда.

    Лекин суғурта назорати инспекцияси ва молия вазирлиги бундай қонунбузарликлар билан муроса қилиб келган ва айбдорларга қонуний чоралар кўриш учун белгиланган тартибда тегишли идораларга мурожаат қилмаган», — дейди Ниғматилла Йўлдошев.

    Сенат раисининг фикрига кўра, сўнгги икки йилда ихтиёрий суғурта ҳажми бор-йўғи 4 фоизга ошган бир шароитда ундан тушадиган суғурта мукофотлари ва суғурта қопламалари деярли икки баробарга кўпайган.

    Бу эса, асосан давлат ва давлат улуши бўлган корхоналарни суғурталашда мазкур корхоналарнинг раҳбарлари ва суғурта агентлари ўртасидаги турли «келишувлар» орқали шахсий манфаатни илгари суриш ҳолатларидан далолат беради.

    «Эътибор беринг, мамлакатимиз суғурта ташкилотларининг жами капитали 543 млрд сўмни ташкил этади. Уларнинг депозитлардаги маблағлари эса, 2018 йилда 54 фоизга ортиб, 1,1 трлн сўмга, умумий инвестициялари эса 2 трлн сўмга етган.

    Қонуности ҳужжатларидаги турли тўсиқ ва чекловлар эса, мазкур маблағлардан самарали фойдаланиш, жумладан, уларни суғурта компанияларининг устав капиталига жалб этиш имконини бермайди.

    Бир сўз билан айтганда, қонун ҳужжатларидаги эскирган нормалар, тафовутлар, чалкашликлар ва бошқа камчиликлар бу компаниялар учун истиқбол эшикларини ёпиб қўйган», — дейди Ниғматилла Йўлдошев.

    Шунингдек, Сенат раиси кадрлар салоҳияти масаласи соҳадаги энг оғриқли нуқталардан бири эканлигини таъкидлади:

    «Бугунги кунда соҳа ходимларининг бор-йўғи 32 фоизи олий ва 30 фоизи ўрта - махсус маълумотга эга. Боз устига, уларнинг аксарияти суғуртага алоқаси бўлмаган касб эгаларидир.

    Бу каби кўплаб муаммолар суғурта бозорининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Бу борадаги кўрсаткичлар Ғарбий Европа мамлакатларида 8,4%ни, Шарқий Осиёда 6,2%ни ташкил этган бир шароитда мамлакатимизда бор-йўғи 0,4%дан иборат».

    Қайд этилишича, аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғурта мукофотлари миқдори ҳам ҳаддан ташқари камлигича қолмоқда.

    «Мазкур кўрсаткич қатор Европа давлатларида 3 минг доллар, Шарқий Осиёда 280 доллар, ҳатто Қозоғистонда 50 долларга етган бир пайтда мамлакатимизда 6 доллардан ошмаяпти.

    Савол туғилади: Наҳотки, Ҳукуматнинг иқтисодиёт комплекси раҳбарияти, хусусан Молия вазирлиги миллий суғурта бозорида йиллар давомида юзага келган шундай аянчли ҳолатдан бехабар бўлса ?

    Замон талабларига мос равишда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириб, ҳам миллий суғурта бозорини ривожлантириш, ҳам миллиардлаб сўм маблағни иқтисодиёт ривожига сафарбар этиш тўғрисидаги ташаббуслар нега шунча пайтда буён илгари сурилмади?

    Умид қиламизки, Вазирлар Маҳкамаси бу борада ўз муносабатини   билдиради», — дейди Сенат раиси.

    03.05.2019, 11:33   Изоҳ (0)   14062
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига тан жароҳати етказилганлиги ҳолати бўйича маълумот берди

    03.05.2019, 10:02

    Фото: Сувга тўлган Янгийўл кўчалари

    03.05.2019, 09:48

    Фарғоналик йигит Тошкентда насияга харид қилинган Malibu‘ни сотиб, пулини ишлатиб юборди

    03.05.2019, 09:30

    Самарқандда стадион ўрнида 5 юлдузли меҳмонхона қурилади

    03.05.2019, 09:15

    Олий суд делегацияси Шанхайда ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

    03.05.2019, 08:55

    «Гранд» радиоси Гулнора Каримованинг эри Рустам Мадумаровга тегишли эканлигини рад этмоқда

    03.05.2019, 08:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Meta, Apple, Google бошқа электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 78,2 млрд сўм солиқ тўлади

    Ўзбекистон | 4 август, 14:30

    АҚШда кит қайиқ билан тўқнашиб, нобуд бўлди (видео)

    Дунё | 4 август, 14:22

    Фарғонада футбол майдонида жанжал кўтарганлар қамалди

    Спорт | 4 август, 14:10

    Эрдўғон уруш бошланганидан буён илк бор Украинага боради

    Дунё | 4 август, 14:07

    Хуррам, Ниҳон, Сейран: Турк актрисаларига оламшумул машҳурлик келтирган роллар

    Кино | 4 август, 13:53

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    Хитой АҚШнинг рус ва форс нефтидан воз кечиш талабини рад этди

    Дунё | 4 август, 13:45

    Жанубий Корея КХДР чегарасига қаратилган карнайларини олиб ташламоқда

    Дунё | 4 август, 13:25

    Ўзбекистонда давлат органлари ҳудудларидан мавсумий савдо, кафе учун фойдаланиш мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 4 август, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.