Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги кўчалар сув остида қолгани тасвирланган суратлар жойлаштирилди.
Пост муаллифи суратлар остига «Янгийўл шаҳри. Ралли пойгаларини ўтказиш учун супер йўллар», дея изоҳ қолдирган. Сурат айнан қачон олингани ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой давомида республика ҳудудида ёғингарчилик меъёридан ортиқча кузатилиши оқибатида, кўплаб вилоятларда сув тошқинлари ва бошқа шу каби нохуш ҳодисаларни келтириб чиқарди.
Изоҳ (0)