Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ИИБга 1 май куни мурожаат тушди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Мурожаатда айтилишича, 2019 йил 9 январь куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи О.Р Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.Кга 5 та автомашина олиб беришини ваъда қилиб, ундан жами 69 000 АҚШ доллари ва 22 400 000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган. О.Р ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)