Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни бошланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу маълумотни расман рад этди.
Республика олий таълим муассасаларига 2019—2020-ўқув йили учун қабул жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул тўғрисидаги қарори асосида қабул режалари тасдиқланган кундан бошланади.
Олий таълим тизимига оид энг сўнгги ва расмий ахборотлар билан бевосита вазирликнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали танишиш мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)