• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўша куни мен маст эмасдим». Қашқадарёда чақирувга маст ҳолда келгани учун ишдан бўшатилган шифокор касал бўлганини айтмоқда

    30 апрель куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидаги Қорақум қишлоғида шифокор чақирувга маст ҳолда борганлиги иддао қилинган видео тарқалди.

    Видео ортидан эса Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг видеодаги шифокор аввал ҳам касб этикасига риоя этмагани аниқлангани, у ишдан бўшатилганию, туман тиббиёт бирлашма раҳбари ҳам жарима билан «сийлангани» тўғрисидаги маълумот эълон қилинди.

    «Дарё» мухбири воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида Муборак туманида бўлди.

    Фото: «Дарё»

    — 28 апрель куни кечки пайт соат 21:00 ларда ўғлим Дилшодда тутқаноқ тутиб, қалтирай бошлади, — дейди Дилшод Маматовнинг онаси Матлуба Ибрагимова. – Бу ҳолат биринчи маротаба бўлгани боис, қўрқиб кетдик. Қўшнилар ёрдамга чиқишди. Ўша пайт кимдир тез ёрдамга телефон қилиб чақирибди. Орадан бир соат ўтгач, соат 22:30 лар атрофида тез ёрдам келди. Аммо шифокор оёғида туролмайдиган даражада маст экан. Кулгилиси шифокорнинг бир оёғида оёқ кийими ҳам йўқ эди. Эшикдан кириб келиши билан мувозанатини сақлолмай аёл қўшнимизнинг устига йиқилиб тушди.

    Матлуба Ибрагимова.

    Матлуба Ибрагимова.
    Фото: «Дарё»

    Матлуба Ибрагимованинг бу гапларини ўша куни воқеа иштирокчиси бўлган қўшниси Наргиза Қурбонова ҳам тасдиқлаб, шундай дейди: «Тез ёрдам шифокори уйга киришда эшикка суяниб, оёғидаги «тапочка»сини ечишга уриняпти, аммо ўша оёғида оёқ кийим йўқ эди. Шу даражада мастлигидан бир оёғида оёқ кийим йўқлигини ҳатто сезмади ҳам. Damas’дан тушаётганда бир пой оёқ кийимини машинада қолдирган шекилли, уйга бир пой оёқ кийимда кириб келди. Кейин қўшнилар шифокорга оёқ кийимингизни ечгансиз деганди, ўшандан кейин ичкарига кирди. Эшикдан киришда қўшнимизнинг устига йиқилиб тушди. Ўтираман деганди, ўтиролмай яна йиқилди».

    Наргиза Қурбонованинг айтишича, шифокорни маст ҳолда кўрган қўшнилар шифокорга «бу ҳолатда қандай қилиб беморга ёрдам кўрсата оласиз», дея сўрашган. Шифокор эса беморни даволай олишини билдирган.

    Наргиза Қурбонова.

    Наргиза Қурбонова.
    Фото: «Дарё»

    — Нима учун «пост»да турганда бундай ичиб юрибсиз, — дея савол берганимда дўхтир менга «мен халқнинг хизматини қилиб юрибман, сен нима қилиб қўйдинг халқ учун», дея жавоб берди, — дейди Наргиза Қурбонова. — Оёғида оёқ кийими бор-йўқлигини сезмаётган шифокор ёш боланинг организмидаги дардни қандай билиши мумкин?

    Ўша кунги воқеага гувоҳ бўлган қўшниларнинг таъкидлашича, тез ёрдам шифокори билан келган ҳамшира шифокорнинг маст эканлигини рад этган.

    — Ҳамширадан дўхтир ичганми деб сўрадик, — дейди Наргиза Қурбонова. – Ҳамшира «йўқ ичмаган» деди. Аммо шифокорнинг маст эканлиги шундоқ кўриниб турарди.

    Маълум бўлишича, ўша куни шифокор мастлигига шубҳа қилган қўшнилар ва Дилшод Маматовнинг онаси беморни шифокорга кўрсатишни хоҳламаган. Дилшод Маматовнинг тоғаси Шомил Ибрагимов ва Ёдгор Алиқулов воқеа бундай тус олавергач, ҳолатни телефонига съёмка қилган.

    Ёдгор Алиқулов.

    Ёдгор Алиқулов.
    Фото: «Дарё»

    — Жияним Аҳмаднинг фарзанди Дилшоднинг тоби қочганлигини билганимдан сўнг, тезда етиб бордим, — дейди Ёдгор Алиқулов. – Шифокор маст бўлганлиги боис қўшнилар уйга етаклаб олиб киришган экан. Кирсам, шифокор бемор жияним олдида баланд овозда гапираётган экан. Жияним қўрққанидан ҳатто ўрнидан туриб кетди. Шунда шифокорга маст эканлигини айтиб бу ҳолатда жиянимга қандай ёрдам бериши мумкинлигини сўрадим. Дўхтир шу ҳолатда ҳам аниқ ташхис қўйишини, ёрдам беришини айтди. Шунда ҳолатда видеога олдим.

    Дилшод Маматов.

    Дилшод Маматов.
    Фото: «Дарё»

    Ёдгор Алиқуловнинг айтишича, ўша куни улар шифокор маст бўлганлиги сабаб ҳам тез ёрдамни рад этиб, «бригада»ни қайтариб юборган.

    — Тез ёрдамни рад этиб, жиянимни Косон туман тиббиёт бирлашмасига олиб бордик, — дейди Ёдгор Алиқулов. – Улар жиянимга биринчи ёрдамни кўрсатишди. Сўнгра Бухорога олиб бориб даволатиб келдик.

    Фото: «Дарё»

    Хитой қишлоғида жойлашган 24-ҚОП — қишлоқ оилавий поликлиникаси оператори Гулбаҳор Маматова 28 апрель куни тунги 22:00 да Чорвадор қишлоғидан бўлган 3-чақирув яширилган рақам орқали қабул қилинганини айтмоқда.

    Гулбаҳор Маматова.

    Гулбаҳор Маматова.
    Фото: «Дарё»

    — Ўша куни тунги соат 22:00 да яширилган рақамдан қўнғироқ бўлди ва Чорвадор қишлоғида бемор аҳволи оғирлигини, тутқаноқ бераётганини айтишди, — дейди Гулбаҳор Маматова. — Аммо кимсиз, бемор ким, беморни нима безовта қилаяпти деган саволларимга жавоб бермасдан, «бугун қайси ҳайдовчи ишда» деб сўрашди. Ҳайдовчини айтганимда, танишлигини телефон рақамини беришимни сўради. Мумкин эмаслигини айтишимга қарамасдан такрор-такрор сўрашди. Шунда бемор ҳақида батафсил айтар дея навбатчи ҳайдовчи Қурбон Муродовнинг телефон рақамини бердим.

    Фото: «Дарё»

    — Чақирувда юрган пайтимиз кечки соат 22:00 да «диспетчер»дан қўнғироқ бўлди, — дейди ўша куни чақирувга шифокор билан бирга борган ҳамшира Розия Нортожиева. – «Диспетчер» Чорвадор қишлоғидан чақирув тушганлигини, аммо бемор ким ва аниқ манзили ҳақида айтишмаганини билдирди. Кейин «ҳайдовчига қўнғироқ қилишар экан» – деди.

    Розия Нортожиева.

    Розия Нортожиева.
    Фото: «Дарё»

    — 28 апрель куни кечки соат 22:09 да аввал яширилган рақамдан қўнғироқ бўлди, жавоб бермадим, — дейди тез ёрдам ҳавдовчиси Қурбон Муродов. – Сўнгра иккинчи маротаба синфдошим Ҳусан Ёқубов телефон қилди. Жавоб берсам синфдошим «Ўртоқ Аҳмад аканинг ўғли шайтонлаб қолди, чақирувдан экансиз телефон қилиб билдим, тез етиб келинг», – деди. Шундан сўнг шифокор ва ҳамширани Аҳмад аканинг уйига олиб бордим. Кейинги воқеалардан хабарим йўқ.

    Қурбон Муродов «Дарё» мухбирининг «Диспетчер томонидан чақирув ҳақида хабар берилмаса ҳам, танишларингиз телефон қилса шу тартибда чақирувга чиқиб кетаверасизми», — деган саволига жавоб берар экан, диспетчер ҳамширага Чорвадор қишлоғидан тушган чақирув ҳақида билдирганда, ҳамшира билан бирга бўлганлигини ва Чорвадордан бўлган чақирув айнан шу эканлигини билишганидан сўнг, манзилга йўл олганини айтди.

    Қурбон Муродов.

    Қурбон Муродов.
    Фото: «Дарё»

    — Чақирув бўлгач, Хитой қишлоғидан Чорвадорга 14 дақиқада етиб бордик, — дейди ҳайдовчи Қурбон Муродов. – Ўша менга қўнғироқ қилган синфдошим ҳам буни тасдиқлайди.

    Тез ёрдам ҳамшираси Розия Нортожиева ҳамда ҳайдовчи Қурбон Муродовлар шифокор Эшмамат Ботировнинг ўша куни спиртли ичимлик ичганини сезмаганини айтишмоқда.

    — Чақирувга етиб бориб, уйга киришимиз билан одамлар Ботиров келдими деб сўрашди, — дейди тез ёрдам ҳамшираси. – Шифокор киргач эса «Сиз ичганмисиз», дея ҳақоратлаб кетишди. Кейин съёмка қилишди. Хуллас беморга ёрдам беришимизга йўл қўйишмади.

    Тез ёрдам шифокори Эшмамат Ботиров ҳам тез ёрдам чақирган кишилар «сен ичгансан» дея оғзига келган сўзлар билан ҳақорат қилишгани етмагандек беморга ёрдам беришга имкон беришмаганини айтмоқда.

    — Ўша куни хонадонга борганимизда икки нафар эркак ва бир нафар аёл мени ўртага олиб сен ичгансан, дея ҳақоратлаб кетишди, — дейди шифокор Эшмамат Ботиров. – «Беморни олиб келинг» дейишимга қарамасдан беморни кўрсатишмади.

    Эшмамат Ботиров.

    Эшмамат Ботиров.
    Фото: «Дарё»

    Тез ёрдам шифокори Эшмамат Ботиров «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида спиртли ичимлик ичганини, фақат бир кун олдин тўйда ичганини айтди.

    — Бир кун олдин, яъни шанба куни укам келин туширганди, ўшанда тўйда роса хизмат қилиб толиққаним учун ичгандим, — дейди шифокор. – Эртаси куни навбатчилик куним бўлгани учун ишга чиқдим. Видеода ичимлик таъсирида эканим айтиляпти, аммо ўша куни ичмагандим.

    Тез ёрдам ҳамшираси ва ҳайдовчи Қурбон Муродовлар шифокор Эшмамат Ботиров ўша куни беморга ёрдам бериш лаёқатига эга бўлганлигини айтар экан, ўша воқеадан сўнг яна 3 та чақирувга боришганини айтишди.

    Эшмамат Ботиров ўша куни воқеа гувоҳи бўлган қўшниларнинг шифокор бир пой оёқ кийим билан келганди деган иддаоларига жавоб берар экан, қандли диабет касали борлигини, агар касаллик безовта қилса киши худди маст одам каби ҳаракатланиши мумкинлигини айтмоқда.

    — Ўша куни маст эмасдим, қандли диабет касалим безовта қилганлиги ва тўйда роса чарчаганим учун карахт аҳволда бўлганман, — дейди Эшмамат Ботиров. — Бундай пайтда ҳақиқатдан ҳам оёғимда оёқ кийим бор ёки йўқлигини ҳам сезмай қоламан.

    Муборак туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори вазифасини вақтинча бажарувчи Баҳриддин Худойбердиев ҳам шифокор Эшмамат Ботиров 10 йилдан бери қандли диабет касаллигидан азият чекиб келаётганини, спитрли ичимлик ичмаса ҳам худди маст одамга ўхшаб кўринишига шу сабаб эканини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    — Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда чиқиб кетгач, 30 апрель куни 24-сонли ҚОПга бордим ва ҳолат ҳақида сўрадим, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори вазифасини вақтинча бажарувчи Баҳриддин Худойбердиев. – Кейин бемор хонадонига бориб, хабарлашдим. Воқеа тафсилотларини ўрганганимда, шифокор Эшмамат Ботиров бир кун олдин ичгани аниқланди. Шу боисдан ҳам 30 апрель куни Эшмамат Ботиров билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Шифокор ишдан бўшатилди.

    Баҳриддин Худойбердиев.

    Баҳриддин Худойбердиев.
    Фото: «Дарё»

    1 май куни туман тиббиёт бирлашмасида мазкур иш юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқамаси ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда бугунги кун шифокорининг масъулияти ҳақида сўз борди.

    Воқеа тафсилотларини ўрганаётган пайтимиз қишлоқ аҳли ҳам, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам шифокор Эшмамат Ботировни жуда яхши мутахассис, туман тиббиёти учун керакли ходим дея таърифлашди. Шунингдек, Эшмамат Ботировнинг 12 йил жонлантириш бўлимида шифокор, 16 йил бўлим бошлиғи бўлиб иш олиб борганини ҳам айтишди. Тўғри, малакали тиббиёт ходимлари етишмай турган бир пайтда яхши мутахассисдан воз кечиш туман тиббиёти учун жуда оғир. Аммо қилмишга яраша жавоб берилиши лозимлигини ҳам унутмаслик керак. Ана шундагина бу каби ҳолатлар такрорланмас, шифокорлар масъулияти янаям ортса ажабмас.

    02.05.2019, 12:40   Изоҳ (0)   113541
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда сувга чўкаётган қизни қутқарган йигитнинг ўзи ҳалок бўлди

    02.05.2019, 12:28

    Тошкентда лифтда қамалиб қолган болалар қутқарилди (видео)

    02.05.2019, 12:10

    Янгийўлда ота маст ҳолатда ўз қизини пичоқлади

    02.05.2019, 11:48

    Олий таълим вазирлиги абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш бошланганини расман рад этади

    02.05.2019, 11:26

    Ўзбекистонга кириб келган бетон қорадиган машина цистернасида эҳтиёт қисмлар аниқланди

    02.05.2019, 09:57

    Сурхондарёда ҳисори зотли қўй бирданига 5 та қўзили бўлди (фото)

    02.05.2019, 09:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.