Тошкент вилояти божхона бошқармаси «С.Нажимов» чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатга кириб келган «КамАЗ» русумли бетон қориш учун мўлжалланган автоулов белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Текширув жараёнида фуқаро К.А.га тегишли бўлган автоуловнинг бетон қориш учун мўлжалланган цистернаси ичида божхона назоратидан яширилган 25 миллион сўмлик «КамАЗ» эҳтиёт қисмлари мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)