Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳукуматнинг 29 апрелдаги қарори билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.

Фото: «Norma.uz»

Фото: «Norma.uz»

Низомга мувофиқ, институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш «Божхона иши» ва «Юриспруденция» йўналишлари бўйича қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

  • дастлабки танлов;
  • махсус касбий танлов;
  • тест синовлари.
Аризалар 1 январдан 1 апрелгача қабул қилинади.

Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

  • ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
  • якка тартибда суҳбатлашиш;
  • индивидуал-психологик ўрганиш;
  • умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
  • тиббий кўрикдан ўтказиш.
Maxсус касбий танлов 25 июнгача қуйидагилар доирасида ўтказилади:
  • психофизиологик ўрганиш;
  • тиббий кўрик;
  • ёзма иш (диктант);
  • ахборот-коммуникация технологиялари бўйича баҳолаш;
  • якка тартибдаги якуний суҳбат.
Тест синовлари 5 июлгача ўтказилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда