Шавкат Мирзиёев «Муборак Рамазон ойини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжатда қайд этилишича, жорий йил Рамазон ойининг бошланиши 6 май кунига тўғри келади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бу ҳақдаги ахбороти маълумот учун қабул қилинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини муносиб ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш, хусусан, ёш авлодни диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган тадбирлар ташкил этиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга эътибор қаратиш топширилган.
Изоҳ (0)