Ҳиндистоннинг Maxараштра штатида ҳарбий полициячиларни олиб кетаётган юк машинаси портлатилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида камида 15 нафар жангчи ҳалок бўлди.
Ҳодиса маочилар гуруҳи фаол бўлган Гадчироли округида рўй бергани айтилмоқда. Бу ерда олдинроқ маочилар шоссе қураётган компанияга тегишли бир неча автомобиль ва йўл техникасини ҳам ёқиб юборганди.
Изоҳ (0)