• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ортиқхўжаев уни роса танқид қилган инвестор билан учрашди. Учрашувдан сўнг у ҳокимни мақтади, Солиқ қўмитаси текширув бошлади

    Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 27 апрель куни шаҳар ҳокимлиги биносида инвестор Муҳаммадбобур Хўжаев ва унинг шериги, хусусий қурувчи Азиз Зокиров билан мулоқот ўтказди. Унда ҳокимилик вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Дастлаб ҳоким Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази раҳбари Акмал Саидов томонидан юборилган хатни ўқиб эшиттирди. Унда Муҳаммадбобур Хўжаевга тегишли Риштон кўчасидаги 106-уйнинг бузилиши натижасида 600 киши ишсиз қолиб, тадбиркор 1,35 миллион доллар зарар кўргани таъкидланган ва ОАВда тарқалаётган хабарларни қонуний ва адолатли кўриб чиқиш сўралган.

    Тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев журналистлар ва йиғилганларни кўриб ҳайрон қолганини билдирди. Шаҳар ҳокими эса ҳукуматдан ҳам, одамлардан ҳам яширадиган иши йўқлиги ва тадбиркорларни ҳам яширадиган нарсаси бўлмаса, мулоқотни давом эттириш лозимлигини таъкидлади. Айни ватқда, ҳоким Ортиқхўжаев дастлаб тадбиркорларни тинглашни, кейин ўз фикрларини билдиришини таклиф қилди.

    Муҳаммадбобур Хўжаев Мирзо Улуғбек туманида шаҳар милиция бўлимини қуриб бергани, бош вазир Абдулла Ариповнинг оғзаки топшириғи билан унинг оғир шароитдаги аҳоли учун қурган уч қаватли 106-уйи бузиб ташланлагини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда ҳокимлик унга қарши «катта куч» ташламоқда.

    «Фарқ шундаки, одамлар биздан уй сотиб олди, чунки бу уйларнинг нархлари барчани қониқтирган. Биз харидорлардан интервью олдик, улар мамнун. Бироқ оммавий ахборот воситалари, ҳокимлик одамлари бориб, менга ва қурувчиларга қарши ёмон нарсаларни айтишлари учун махсус одамлар билан суҳбатлашмоқда», — деди Хўжаев.

    Ҳокимнинг буларнинг ортида ким турган ва ким босим ўтказган деган саволига, Муҳаммадбобур Хўжаев рўйхатни албатта бериши, бироқ ҳозир бунга тайёр эмаслигини, ҳокимликка можаро истаб эмас, муроса учун келганини таъкидлади.

    «Бизнинг уйларда камчиликлар бор, уйларимиз мукаммал ёки муҳташам деб айта олмайман... Квадратураси кичик бўлиши мумкин, ошхонаси балки кичикдир... Баъзи уйлар тор қурилган, айримлари мукаммал, ҳеч қандай камчиликларсиз қурилган», — деди Муҳаммадбобур Хўжаев.

    Инвестор ҳокимлик билан келишиш ва масалани узил-кесил ҳал этиш истагида эканлигини билдирди. Унга кўра, муаммолар юзасидан турли халқаро ҳамжамиятга чиқишига сабаб шу кунгача на ҳокимлик, на прокуратура унга ёрдам беришни таклиф қилмаган. Нима сабабдан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаганига: «Мен мурожаат қилмадим, чунки улар қандай ишлашини, умуман бу тизим қандайлиги биламан», — дея жавоб берди.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев инвестор аввалроқ етказилган зарар 1,35 миллон доллар эмас, балки 600 минг долларни ташкил этгани ҳақида гапирганини эслатди ва у нималардан иборат эканини сўради. «Қурилиш материаллари, ишчилар ойлиги, шаҳар милиция бўлими қурилиши харажатлари ҳамда (Риштон кўчасидаги) бинонинг бузилиши», — дея жавоб берди тадбиркор. Унинг шериги Азиз Зокиров 600 минг долларни Муҳаммадбобур Хўжаев киритгани, яна 200 минг доллар гаров сифатида Real House компаниясидан олинганини маълум қилди. Ҳокимнинг айтишича, кам таъминланганлар учун уйлар сотиб олиш сўровига Real House компанияси ҳам ёрдам беришга рози бўлган эди.

    Муҳаммадбобур Хўжаевнинг айтишича, шаҳар милиция бўлимини қуриш бўйича Мирзо Улуғбек тумани хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасининг собиқ раиси Элшон Азизов туман ҳокими номидан келиб, босим ўтказган. Акс ҳолда уйларни бузишга судга даъво киритилишини айтган.

    «Биз: ўйлаб кўришга вақт беринг, дедик. Бизга вақт йўқлигини айтишди. Биз суҳбатлашиб олгунча уйларни бузиш тўғрисидаги даъво келди. Биз шаҳар милиция бўлимини қуриб берамиз, нима бўлганда ҳам маҳалламиз учун-ку, дедик. Шундан сўнг барча даъволар йўқ бўлди. Мен бунинг фантастик равишда ишлашидан ҳайрон қолдим», — деди у.

    Ҳоким Риштон кўчасидаги қарийб қуриб битказилган уч қаватли 106-уйни қурилишда ёнғин хавфсизлиги меъёрлари жавоб бермаслиги, эскиз лойиҳа билан амалда қурилган уй бир-бирига мос келмаслигини кўрсатиб ўтди. Тадбирокор объектни қуришда лойиҳага ўзгартишлар киритилгани, уйнинг бузилишини шаҳар милиция бўлими ходимлари қаршилиги туфайли тўхтата олмаганини айтди.

    Уй бузилишидаги барча муаммоларни ва моддий зарарларни қоплашни зиммасига олишга ҳоким Муҳаммадбобур Хўжаевдан тайёрлигини сўради, тадбиркор эса айрим камчиликлар борлигини тан олди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев уйларнинг қурилиш-техник экспертизаси, уларнинг хавфсизлик стандартларига жавоб беришини баҳолаш учун халқаро экспертизани жалб қилишни таклиф этди. Бунга тадбиркор аввалига рози бўлди, лекин уй суд қарорисиз бузилганидан кейин жавобгарликни ўз бўйнига олмаслигини билдирди.

    Тадбиркор томонидан кўп қаватли уйларни қуришда Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси рухсатномаси, топографик харитага ер участкасини жойлаштириш режаси, келишилган ва тасдиқланган бош режа лойиҳаси, уй қурилиши бўйича ишчи лойиҳа, экспертиза ва бошқа хатолар борлигини Тошкент ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов айтиб ўтди. Муҳаммадбобур Хўжаев эса якка тартибдаги қурилишга бундай уйларни қуришга санаб ўтилган талаблар мос келмаслигини айтди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, дастлаб ҳоким бўлган вақтда оғир шароитларда яшаётган 100 нафардан зиёд етимларга Akfa ва Artel компаниялари кўмагида Муҳаммадбобур Хўжаевнинг ҳамкорлари — Азиз ва Равшан Зокировдан уй сотиб олган. Чунки ҳокимлик ҳисобида 2 миллиард сўм маблағ бўлган, холос.

    Artel ва Akfa ходимлари Рамзиддин Қўчқоров ва Баҳодир Ҳакимовнинг сўзларига кўра, компаниялар 4,8 миллирад сўмга Авайхон ва Қанот кўчаларидаги уч қаватли уйлардан 37 та квартира сотиб олган. Шартномаларни расмийлаштиришда тўланган 4,8 миллиард сўм ўрнига ҳужжатда 200 миллион сўм кўрсатилган. Чорсу бозорида 4,8 миллиард сўм «қора бозор»дан қарийб 500 минг долларга айирбошланган. Лекин шартномаларда квартиралар ҳажмидан келиб чиқиб 2, 3, 4 миллион сўм кўрсатилган.

    Рамзиддин Қўчқоров ва Баҳодир Ҳакимов шартномадаги қоидабузарликлар тўғрисида била туриб, тегишли органларга маълум қилмаганликларини тан олди. Бунга жавобан қурувчи Азиз Зокиров камроқ пул кўрсатиш ташаббуси компаниялар томонидан илгари сурилганини қўшимча қилди.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев маблағларни касса аппаратидан қандай айлантириб ўтилганини сўралганда, қурувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтгани учун касса аппарати йўқлигини маълум қилди.

    Ҳокимнинг сўровига кўра, залга йиғилганлар орасидаги бир эркак 25 минг долларга Муҳаммадбобур Хўжаев қурган уйлардан уч хонали квартира сотиб олганини, бироқ ҳужжатда 3 миллион сўм кўрсатилганини айтди (мулоқотдан сўнг тадбиркорлигини айтди, лекин ўзини таништириш ва интервью беришни истамади). Тадбиркорларнинг фикрича, ҳокимлик бу одамни атайин жўнатган.

    Тошкент ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Ҳожизодаев ҳам ўз фикрини билдирди: «600 киши ишлаши учун расмий компания рўйхатга олиниши керак. Биз буни ҳали текширамиз. Агар шундай фарқ бўладиган бўлса, 400 минг долларни 100 миллион сўм сифатида кўрсатаяпсиз, сиз шахсий уй сифатида сотган тақдирингизда ҳам, декларацияда бутунлай бошқа маблағ чиқиши керак эди. Бунинг ичига киришга бизнинг ҳаққимиз йўқ албатта, лекин сиз тўлашингиз керак бўлган солиқлар бир неча миллиард чиқиши керак».

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев 720 уйни сотишдан тахминан 22,5 миллиард сўмлик солиқ тўланиши кераклигини ва солиқ тўловчи, қонунни севувчи тадбиркорларни ҳурмат қилишини қўшимча қилди. Турар жойнинг реал нархи 32 минг долларга баҳоланган, бироқ шартномада 3 миллион сўм кўрсатилгани ҳақида ҳокимлик ҳуқуқшуноси Алексей Хен ҳам ўз фикрини билдирди. Ҳолатга жавобан Муҳаммадбобур Хўжаев ўз ҳуқуқшуноси ва бухгалтерлари билан келмаганини айтиб, алоҳида учрашишни таклиф қилди.

    «Биз тадбиркормиз, деб айтасиз. Тадбиркор солиқ тўлаши керакми? Тадбиркор кўчмас мулк бозорида қонуний фаолият олиб бориши учун юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиши керакми?», — деб сўради ҳоким. Муҳаммадбобур Хўжаев у шахсий инвестор сифатида ишлаши ва ўз шерикларига нақд шаклдаги пулларни таклиф этишини меҳнат шартномаси хусусий шаклда тузилганини маълум қилди. Азиз Зокиров эса 720 та квартирани сотиш ҳуқуқига эгалигини, чунки улар хусусий мулк эканини таъкидлади.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев инвестор Хўжаевнинг интернетда сўнгги чиқишларига унга зарар етказмаслик учунгина изоҳ бермаганини, лекин бу ҳокимликни истаганича бўҳтон қилиш мумкинлигини англатмаслигини таъкидлади.

    «Мен бу ерга сиздан кўмак олиш учун келдим. Ёш тадбиркор қандайдир камчиликларга йўл қўйиши мумкин, бироқ у кейинчалик тўғри қуриши учун ёрдам керак. Жаҳон ҳамжамияти олдида сизни ёки ҳокимликни шарманда қилиш мақсадим йўқ. Шунчаки мени қўллаб-қувватлашлари, тушунишлари ва ёрдам беришларини истайман. Мен бу ерга уришиш учун келмадим», — дея жавоб берди Муҳаммадбобур Хўжаев.

    Азиз Зокиров хатоларни тўғрилашга ваъда берди ва айрим камчиликларга йўл қўйилганини тан олди.

    Бир ярим соатлик мулоқотдан сўнг ҳоким ва тадбиркорлар ўртасида яна бир соатча суҳбат бўлиб ўтди. Ушбу юзма-юз суҳбатнинг айрим тафсилотлари ҳақида инвестор Муҳаммадбобур Хўжаев «Kun.uz» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    «Ўша куни Жаҳонгир Обидович билан юзма-юз суҳбатлашганимдан сўнг, фикрларим мутлақо ўзгарди. Яхши инсон эканлар, мен нотўғри фикрда юрган эканман. Ўша куни менга ўз хатоларимни кўрсатиб, бизнесимга алоқадор тегишли маслаҳатларини берди. Ичида кибри йўқ яхши инсон эканлар. Кўчада жуда кўп тадбиркорлар билан суҳбатда бўлганман. Ҳам катта тадбиркор, ҳам шаҳар ҳокими бўлиб оддий фуқарога вақт ажратганлари мени ҳайрон қолдирди», — деди инвестор. Хўжаев кейинги ойлар давомида турли нашрларда масалани чуқур ўрганмасдан билдирган фикрларидан афсусдалиги ва бунинг учун ҳаммадан узр сўрашини айтиб ўтди.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қурилиш бўйича халқаро экспертларни олиб келиб, қурилган уйларнинг сифатини текширтириш бўйича таклифга муносабатини ҳам айтиб ўтди: «Бу масаладан кўрқаётганим йўқ. Баъзи биноларда камчиликлар бўлган. Бу масалада мижозлар билан қонунан келишиб олдик. Мен Аллоҳдан бошқасидан қўрқмайман. Камера қаршисида ўйнайдиган актёр ҳам эмасман. Хатоларимни тўғрилайман. Ҳоким ҳақида тарқалган кўп миш-мишлар ёлғон бўлиб чиқмоқда. Бу шахсий фикрим. Мана, ёрдам бермоқда. Бошқа инсонлардан ҳам ўз ёрдамини аямаса керак».

    Куни кеча эса Давлат солиқ қўмитаси солиқ қонунчилигини бузгани учун тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев ва қурувчи Азиз Зокировнинг фаолиятини ўрганишни бошлагани маълум бўлди.

    01.05.2019, 20:03   Изоҳ (0)   57270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда апрель ойида инфляция даражаси 0,9 фоизни ташкил этди

    01.05.2019, 19:53

    Тошкент вилояти учун электр таъминоти йўқ вақтда ҳам вакциналарни сақловчи омборхона қурилди

    01.05.2019, 19:40

    Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи тайинланди

    01.05.2019, 19:14

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

    01.05.2019, 18:36

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида рўй берган ҳолат бўйича маълумот берди

    01.05.2019, 18:22

    Андижон шаҳрида мобил постлар ишга тушди

    01.05.2019, 18:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Родригога кутилмаган харидор чиқди

    Спорт | 19 май, 13:20

    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади

    Реклама | 19 май, 12:00

    Марказий банк бир ойда 6 та банкни жаримага тортди

    Ўзбекистон | 19 май, 13:07

    Анжелина Жоли 14 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Канн кинофестивалига ташриф буюрди

    Кино | 19 май, 12:50

    АҚШда икки бошли илон аниқланди (фото)

    Дунё | 19 май, 12:39

    “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” жаҳон чемпиони учун кураш олиб бормоқда

    Спорт | 19 май, 12:25

    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа

    Реклама | 19 май, 10:30

    Россияга кириш учун 30 июндан QR код талаб этилади

    Дунё | 19 май, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.