Андижон вилояти Булоқбоши туманининг Ширмонбулоқ қишлоғида Nexia русумли автомашинанинг портлаши оқибатида уч нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, 29 апрель, душанба куни соат 11:30 лар чамасида Барлос маҳалласида яшаган фуқаро 1975 йилда туғилган Қ.Т. ўзига тегишли бўлган Nexia автомашинасини Ширмонбулоқ қишлоғининг Ўйингоҳ кўчаси ҳудудида бошқариб кетаётган вақтда портлаш юз берган. Тезкор суриштирув ишлари давомида ҳодиса автомашинага ўрнатилган метан газ баллони носозлиги оқибатида содир бўлгани аниқланган. Натижада ҳайдовчи ва йўловчи сифатида кетаётган унинг маҳалладошлари 1973 йилда туғилган Б.Ҳ. ҳамда 1975 йилда туғилган Ж.Б.лар оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.
Воқеа юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)