Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида бўлган Тўполанг ГЭС ҳудудида Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари Шароф Рашидов келгуси авлодларга қолдирган мактуб сақланади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Бу мактуб Шароф Рашидовнинг «Тўполанг» гидроузелини қуриш вақтидаги ташрифи давомида қолдирилган.
У махсус идишга солинган ва ўша вақтнинг ўзида мустаҳкам ёдгорлик ичига жойлаштирилган.
Ёдгорлик устига Шароф Рашидовнинг ёшларга қолдирган хати 2180 йили очилиши лозимлиги ёзилган.
Изоҳ (0)