Москва Ғалаба кунига бағишланган тантанали маросимга хорижий давлатлар етакчилари келишини кутмаяпти. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Йўқ, ҳеч кимни кутмаяпмиз», — деди Песков бу ҳақдаги саволга жавоб берар экан.
Олдинроқ Песков Кремль хориж давлат раҳбарларидан ҳеч ким 9 май кунига махсус таклиф этилмаганини билдирганди.
Изоҳ (0)