28 апрель, якшанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 34-турида Карло Анчелотти бошқарувидаги «Наполи» клуби меҳмонда «Фрозиноне»ни синовдан ўтказди.
Учрашув давомида неаполликлар аъзолари Дрис Мертенс (19) ҳамда Амин Юнес (49) киритган голлар «Наполи»нинг ишончли ғалабасини таъминлади (2:0).
Шу тариқа «Наполи» очколари сонини 70 тага етказиб, мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.
А Серия
34-тур баҳси
28 апрель, якшанба
«Фрозиноне»—«Наполи» 0:2
Голлар: 0:1 — 19 Мертенс, 0:2 — 49 Юнес.«Фрозиноне»: Спортелло, Goldанига, Ариаудо, Бригенти, Гилёне (Паганини, 56), Гори, Майелло, Валсаниа (Чиофани, 76), Бегетто, Тротта (Дионизи, 66), Пинамонти
«Наполи»: Оспина, Малкюи (Албиол, 88), Кулибали, Луперто, Гулям, Кальехон, Зелински, Фабиан Руис, Юнес (Верди, 73), Милик (Уна, 78), Мертенс
Огоҳлантиришлар: Гилёне (45), Фабиан Руис (79), Гори (79), Дионизи (81)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)