«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба ёзда клубини ўзгартиришга ҳозирлик кўрмоқда.
26 ёшли француз «Юнайтед»даги жамоадошларига клубдан кетиш истаги борлигини билдирди, деб хабар берди L’Equipe.
Погбанинг Манчестер клуби билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар амал қилади. Айни дамда «манкунианлар» шартнома муддатини узайтириш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаяпти.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Европа Чемпионлар Лигасига чиқа олмаслиги эҳтимолидан келиб чиқиб Погба маошининг оширилишини талаб қилаётгани маълум бўлганди.
Айни дамда франциялик Жаҳон чемпионига «Реал» қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг юқори маош олиши (йилига 17 миллион евро) ва мадридликлар раҳбариятининг агент Мино Раёла билан ўзаро зиддиятлари сабаб трансфер амалга ошишига ҳалал бериши мумкин.
Бундан ташқари Погбага ПСЖ клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Ювентус»га қайтиш варианти эса ҳозирча кўриб чиқилмаяпти.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)