• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бу болаларнинг ҳам бахтли бўлишга ҳаққи бор. Дунёни ўзгартиришга интилаётган икки устознинг ибрати ва машаққати ҳақида

    «Xabar.uz»да журналист Барно Султонованинг «Иқтидор» имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳақидаги мақоласи эълон қилинди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    «Биз ҳунар ўргатаётган 40 нафар ногирон ва кам таъминланган оилаларнинг болалари ҳаётда ўз ўринларини топишини истайман. Зора, бизнинг бу амалларимиз орқали тиланчи болалар сафи камайса». — 23 апрель куни пойтахтимиздаги «Китоб олами» дўконида жойлашган GroundZero коворкинг бўлимида Қўқон шаҳридан ташриф буюрган «Иқтидор» имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш маркази иштирокчиларининг санъат асарлари: бадиий гилам, кандаҳорчилик, рассомлик санъат асарлари тақдимотида Турон фанлар академияси фахрий академиги марказ раҳбари Турсунали Аҳмадалиев сўзини ана шундай фикрлар билан бошлади. — «Биз ҳунар ўргатган болалар бугун ўз йўлларини топиб кетишди. Хурсанд қиладиган жиҳати, улар бир-бири билан оила қуришди. Баъзан улардан туғилган болаларнинг соғломлиги, зеҳни ўткирлигини кўриб хурсанд бўламиз. Ҳазиллашиб сенга бошқа ота олиб келамизми десангиз, ўзимнинг отам ҳаммадан яхши деб жавоб беришади».

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Кўргазмага қўйилган 30 дан ошиқ санъат асарларини имконияти чекланган, қўли ёки оёғи йўқ болалар чизганига, яратганига ишонгингиз келмайди. Улар бугун жамиятнинг фаол аъзосига айланган. Кўргазмаларда қатнашади, ғолиб бўлади, қийин шароитга қарамай, ўз устида тинмай ишлайди. Аммо уларнинг муаммолари бошқа болаларнинг муаммоларидан икки ҳисса кўпроқдир. Ахир айтишадику, битта ногирон болани тарбиялаш, ўқитиш, беш нафар соғлом болага ўқиб ўргатиш билан баробар деб.

    Аммо Аюбхон Мадаминовдек шогирдлар устозлари ёнида кеча-ю кундуз бир сафда туриб болаларга ҳунар ўргатмоқда, оғирини енгил қилишга ҳисса қўшмоқда. Аюбхон 7 ёшида устози Турсунали акадан наққошлик, ёғоч ўймакорлиги ва қандакорлик йўналишлари бўйича ҳунар сирларини эгаллаган. Том маънода бу ёш йигитча икки ташаббускор инсоннинг қанотига айланган.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Марказ ҳақида бундан 20 йил олдин мана шу масканни очиш ташаббуси билан чиққан 74 ёшли ҳожи она Ўктамхон Аҳмадалиева шундай дейди:

    «Бу болалар бизга вилоятнинг турли туманларидан келишади. Табиийки, кам таъминланган оилаларнинг болаларига ҳатто йўлкира топилмаган кунлар ҳам бўлади. Бадиий гилам тўқиш учун ип, мато ва бўёқлар, расм чизиш учун қоғоз, қалам ва бошқа йўналишлар учун ишлатиладиган маҳсулотларга турмуш ўртоғим билан нафақамизни ишлатамиз. Бу ишларимиз учун бизга ҳеч ким ҳақ тўламайди. Яқинда ‘Буюк келажак учун’ лойиҳасида ғолиб бўлганимизни ва маблағ ажратилганини ҳисобга олмаганда ҳамма харажатлар ўз ҳисобимиздан. 20 йилдан давомида кўрган қийинчиликларимизни айтсам адо бўлмайди. Ҳокимиятга жой сўраб мурожаат қилганмиз. Аммо вақтинчалик ажратилган жойда бир неча марта кўчдик. Энди болалар билан мослашиб ишимизни жой-жойига қўя бошлаганимизда бизга берилган хоналар кимгадир керак бўлиб қолади ва биз ҳар 3-4 ойда кўчишга мажбур бўламиз. Айни пайтда марказимиз педагогика коллежи ётоқхонасининг 3-қаватида. Тасаввур қилаяпсизларми оёғи йўқ ёки қўли йўқ, имконияти чекланган болаларнинг учинчи қаватга чиқиб-тушишини…»

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Аммо шунга қарамай, Турсунали ака ҳамда Ўктамхон ая ўзларининг қилаётган ишларидан жуда хурсанд. Чунки йигирма йил олдин Ўктамхон ая ҳаж сафарига борганида, у ердаги кам таъминланган, ногирон болаларга кўрсатилаётган мурувватлардан жуда ҳайратланган эди-да. У ерда хорижликларнинг ана шундай имконияти чекланган, ногирон, бечораҳол одамларга кўрсатилаётган саховат ҳожи онани тўлқинлантириб юборади: «50 ёшдан ошиб мана шундай одамларга биронта яхшилик қилмаган эканман. Юртимга қайтсам айнан шундай одамлар учун бепул ҳунар ўргатаман, деб кўнглимга туккан эдим».

    Албатта, онахоннинг бу ташаббусини рангтасвир йўналиши мутахассиси бўлган турмуш ўртоғи Турсунали ака қўллаб-қуватлайди. Аммо шунча йилдан бери деярли ҳеч ким уларнинг аҳволи билан қизиқмади. Ахир бундай болалар билан кўргазмаларга бориш, санъат асарларини кўтариб юриш икки фидойи устозга осон бўлган дейсизми?!

    Ҳатто улар фойдаланиши учун транспорт ҳам ажратилмаган. Икки қўли йўқ, рангтасвир ва бадиий гилам йўналиши бўйича сабоқ оладиган қизалоқ Мавлуда Абдуназарованинг тақдири эса ҳеч қайси инсонни бефарқ қолдирмайди. Онаси вафот этган, отаси бошқага уйланган бу қизалоқ амакисиникида яшайди. Унинг машғулотларга қатнашига ҳам гоҳида йўлкира топилмай қоларкан.

    Яна бир тарбияланувчи – икки қўли йўқ 26 ёшли Лутфулло Қодиров спортнинг таэквонда тури бўйича мусобақаларда қатнашиб ғолибликни қўлга киритибди. Бундай болалар уйга кетиши учун оёғи билан такси тўхтатишганда ҳайдовчилар «нега бизни мазах қилаяпсан», дея ҳақорат қилган кунлари ҳам кўп бўлган экан.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    «Қўқондаги Худоёрхон саройига борганимда мана шу инсонлар кўргазмага қўйган санъат асарлари мени ўзига мафтун этди ва улар билан яқинроқ танишишга аҳд қилдим», — дейди ташкилотчилардан бири Азиза Умарова. — «Мен бу ерга нимага келганимни ҳам унутдим. Ва уларни Тошкентга таклиф қилдим. Мана шу ерга йиғилганларга айтмоқчи бўлганим, келинглар, бирга ушбу ишларнинг янги эгаларини топишга ёрдамлашайлик. Ахир бу икки устознинг қилаётган иши қаҳрамонлик, улар оламни ўзгартиришга ҳисса қўшишмоқда. Агар биз бирлашсак, керак бўлса, мутасадди раҳбарлар, ҳокимлар ‘қани ўша одамлар, мана биз ёрдам берамиз’, дея кўмакка шошилиши табиий».

    Ҳа, шундай яхши инсонлар туфайли ҳали бирон марта сотилмаган санъат асарларининг 10 га яқинига шу ернинг ўзида харидорлар чиқди. Бу улар учун ҳам рағбат, ҳам янада санъат асарларини кўпроқ яратишлари учун яхшигина маблағ ҳисобланади.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов эса тадбир якунида шундай фикрларни билдирди: «Афсуски Турсунали ака ҳамда Ўктамхон аянинг интернет билан ишлашга имкониятлари ҳам йўқ экан. Биз тезкорлик билан уларнинг яратган асарларини интернет саҳифаларимизга жойладик, қизиқувчилар учун улашдик. Ва гувоҳи бўлиб турибмизки, асарларни жойлаган заҳотимиз қизиқувчилар биз билан боғлана бошлади. Бизнинг вазифамиз улар билан онлайн мулоқотни йўлга қўйиш. Мана шу йўл орқали ҳомийлар топиш. Икки инсоннинг шогирдлари ишларини юзага чиқариш бўлиши керак».

    Биз ҳам «Иқтидор» имконияти чекланган болаларни қўллаб-қуватлаш марказининг барча муаммолари барҳам топишига, келажакда уларга ҳомийлик қиладиган, меҳнатларини юзага чиқаришга кўмаклашадиган яхши инсонларнинг сафи кенгайишига ишонамиз.

    25.04.2019, 12:36   Изоҳ (0)   19114
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ички ишлар вазири андижонлик профилактика инспекторлари ва маҳалла фаолларига мукофот топширди

    25.04.2019, 12:21

    Сирдарёда мол ўғрилари қўлга олинди

    25.04.2019, 12:17

    Қўйлиқдаги сув босган кўчада «Титаник» каби сузаётган Nexia (видео)   

    25.04.2019, 12:05

    Қашқадарёда трактор ағдарилиши оқибатида жабрланган фуқаро вертолёт орқали касалхонага етказилди (фото)

    25.04.2019, 11:43

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди (фото)  

    25.04.2019, 11:28

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашди

    25.04.2019, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35

    Етакчи давлатлар Исроилни Ғазога ёрдам етказишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди

    Дунё | 21 июл, 22:00

    Макроннинг рейтинги рекорд даражада пастлади

    Дунё | 21 июл, 21:41

    Украинада коррупцияга қарши кураш бюроси раҳбарларидан бири қўлга олинди

    Дунё | 21 июл, 21:25

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    Дунё | 21 июл, 21:06

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.