• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи 25 апрель куни эрталаб Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашувдан бошланди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хитой раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун ХХРга ташрифи билан қутлади. Хитой Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини юксак қадрлаши ҳамда мамлакатлар ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишини таъкидлади.

    Шавкат Мирзиёев халқаро форумда иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдириб, ушбу тадбир ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

    Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси ва бутун Хитой халқини яқинлашиб келаётган муҳим сана – Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллиги билан муборакбод этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Ҳурматли Президент, Сиз биринчи форумда ҳам иштирок этганингизни мамнуният билан эслайман. Шу маънода, Сизни ‘Бир макон, бир йўл’ халқаро форуми асосчиларидан бири сифатида қабул қиламиз. Ўзбекистоннинг форумга эътибори ва иштироки мамлакатларимиз ҳамкорлиги ривожидан далолат беради. Икки томонлама кўплаб келишувларга эришилган ва улар изчил амалга оширилмоқда. Ишончим комилки, Ўзбекистон - Хитой муносабатларининг истиқболи порлоқ», — деди Си Цзиньпин.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон ва Хитой – ҳар томонлама стратегик шериклар. Ўзбекистон ХХРнинг ташқи сиёсий курси ва ягона Хитой масалалари бўйича қатъий позициясини, терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши олиб бораётган курашини қўллаб-қуввайтлайди. Хитой мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсатини олқишлайди. Давлатлар халқаро ташкилотлар доирасида фаол ҳамкорлик қилмоқда.

    Давлат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари ва сиёсий иродаси Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди. Бугун сиёсат, иқтисодиёт, савдо, саноат, молия, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.

    Хитой – Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий ва сармоявий шерикларидан бири. Ўзаро товар айирбошлаш изчил ўсмоқда. Ўтган йил якунларига кўра унинг ҳажми 6,4 миллиард доллардан, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 50 фоизга ошган.

    Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Хитой инвестициялари ва кредитлари ҳажми 8 миллиард доллардан ошди. 2017 йил май ойида ХХРга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифи натижасида умумий қиймати 4,5 миллиард доллардан зиёд лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда товар айирбошлашни янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш масалалари муҳокама қилинди, ўзаро савдо ҳажмини яқин йилларда 10 миллиард долларга етказишдан манфаатдорлик билдирилди. Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция, инновация ва технологиялар жалб этиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларига, турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича янги қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш, минтақанинг транзит ва транспорт-коммуникация салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон «Бир макон, бир йўл» ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва унинг кенг кўламда амалга оширилишига амалий ҳисса қўшишга тайёр эканини таъкидлади.

    Хитой Раиси Ўзбекистоннинг бу борадаги иштироки ва ташаббуслари Хитой билан Ўзбекистон ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

    Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    25.04.2019, 10:32   Изоҳ (0)   39953
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туябўғиз сув омборида баҳайбат балиқ тутилди

    25.04.2019, 10:25

    Дмитрий Медведев май охирида Ўзбекистонга келади

    25.04.2019, 10:16

    Ўзбекистонда кузатилган кучли ёғингарчилик оқибати (видео)

    25.04.2019, 09:37

    Депутатлар Бош вазир ўринбосарига мактабларда тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича сўров юборишга қарор қилди

    25.04.2019, 08:50

    ОИТС юқтириш ва одам савдосида айбланиб, қамалган аёл Олий суд томонидан озод этилди

    25.04.2019, 08:30

    Самарқандда вилоят тиббиёт ходимлари ассоциациясида катта миқдорда пул ўзлаштирилганлиги айтилмоқда

    24.04.2019, 22:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.