Шу йилнинг 25—28 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Турк фильмлари ҳафталиги»да туркиялик бир қанча машҳур актёр ва актрисалар келиши кутилмоқда, бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг маълумотига таяниб »Халқ сўзи» хабар қилади.
Улар орасида «Қашқирлар макони» сериалида бош қаҳрамон Пўлат Алемдарнинг отаси ролини ўйнаган актёр Эмин Ўлжай ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 25—28 апрель кунлари Тошкентда «Турк фильмлари ҳафталиги» бўлиб ўтади. Унинг доирасида Алишер Навоий киносаройида «Қашқирлар макони» намойиш этилади.
Изоҳ (0)