• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Очилмаган очиқлик

    «Дарё» колумнисти Евгений Скляревский давлат идораларининг очиқ маълумотлар портали фаолияти юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтади.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Ўзбекистонда 2015 йилдан буён очиқ маълумотлар портали — «Data.gov.uz» фаолият кўрсатмоқда. Ғоя албатта ажойиб — барча давлат органлари ўзларидаги маълумотларни очиқ-ошкор фойдаланиш учун жойлаштиришлари даркор. Шу жумладан, мазкур маълумотлардан дастурчилар турли ишланмаларда фойдалана олишлари учун ва улар машина ўқий оладиган кўринишида бўлиши лозим.

    Аммо лекин, юмшоқ қилиб айтганда, ушбу портал тўлиқ ишлагани йўқ. 5 фоиздан камроқ ахборотгина мунтазам янгиланмоқда. Кўплаб давлат органлари эса порталга фуқароларни қабул қилиш жадвалини ҳам жойлаштиришган бўлиб, нима учундир портал улардан айнан шу нарсани кутяпти деб ўйлашган. Масалан, Тошкент ҳокимияти 2018 йилда иккита маълумотлар базасини жойлаштирди: Тошкент шаҳар назорат органлари реестри ҳамда раҳбариятнинг алоқа манзиллари билан, қабул соатлари; 2017 йилда эса Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари ҳақида маълумот жойлаган холос. 2016 йилда бундан кўпроқ маълумот жойланган эди, бироқ ўтган уч йил давомида бу маълумотлар, тайинки, эскирди.

    Буларни келтиришдан мақсад ҳокимиятни танқид қилиш эмас (ва нафақат); бошқа соҳаларда ва маъмурий-ҳудудий давлат органлари кесимида қараганда ҳам вазият бундан яхшироқ деб бўлмайди. Очиқ маълумотларга нисбатан бундай юзаки муносабатнинг сабаблари қуйидагилардир: ҳеч бир давлат органи ошкоралик ва шаффофликдан манфаатдор эмас; иккинчидан, давлат органлари ходимлари орасида очиқ маълумотларни жойлаб бориш тажрибаси ҳам, демакки, бунга лойиқ малака ва рағбат ҳам шаклланмаган (ваҳоланки, тўрт йил мобайнида бундай тажрибани тўплаб олиш мумкин эди). Учинчидан, ўша очиқ маълумотларнинг сифати ва ишончлилик даражаси жиҳатдан сифати жуда паст ва, тўртинчидан, жамиятда ушбу очиқ маълумотларга талабнинг ўзи йўқ — биз уларни нима қилишни билмаймиз.

    Тез орада вазият ўзгариши лозим — Ўзбекистон Президентининг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, эндиликда давлат органларининг очиқ маълумотларни тақдим этиш бўйича фаолиятини Давлат статистика қўмитаси мувофиқлаштириб боради ва порталнинг фаолияти учун эса Президент ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) масъул бўлади. Очиқ маълумотларни тақдим қилиш даражаси электрон ҳукумат рейтингини тайёрлашда инобатга олинади. Тушунганингиздек, сўнгги вақтларда бундай рейтингларга катта эътибор қаратилмоқда. Яқиндагина Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўринларини мониторинг қилиш ва баҳолаш Миллий тизими ташкил қилингани ҳам бунинг далилидир.

    Юқоридаги ёзганларимнинг бари очиқ маълумотларнинг яхши тарафларини эътироф этиш ва уларнинг бизга нимага кераклигини тушунтиришга қаратилган муқаддима эди.

    Биринчидан, улар турли дастурий иловалар ишлаб чиқарувчиларга зарур. Хорижда муваффақиятли амалга оширилган лойиҳалар ҳақида мисоллар келтирамиз.

    • Ҳаво ифлослиги ҳақидаги маълумотлар базаси у ёки бу ҳудуддан квартира сотиб олиш масаласида ёрдам берувчи дастур тузишга имкон беради. Ёки бирор боғга айлангани бориш ёхуд муайян ҳудудда газланиш мавжудлиги ҳақида маълумот берувчи дастур учун керак бўлади;
    • Шаҳар ҳудудларидаги жиноятчилик даражаси бўйича маълумотлар базаси ушбу жойдаги квартиралар нарх-навосига ҳамда мазкур ҳудудда кечаси айлангани чиқиш хоҳишига таъсир кўрсатади — буни махсус дастур ёрдамида текшириб кўриш мумкин бўлади;
    • Ҳудудлар бўйича уй-жой нарх-навоси ҳақидаги маълумотлар риэлторларга ва уй-жойни сотиш ёки сотиб олиш истагидаги барчага қўл келади;
    • Турли айрибошлаш шохобчаларидаги валюталар курси ҳақидаги дастур энг фойдали танлов учун асқатади;
    • Ҳозирда автобуслар ҳаракатини кўрсатувчи дастур аллақачон бор, лекин ушбу маълумотлар очиқ базада бўлса, янада қулайроқ ва бошқа сервислар билан боғланган ҳолда ишлайдиган янги дастурларни ишлаб чиқиш мумкин бўлади;
    • Тармоқда Ҳиндистоннинг Керала штатидан келтирилган мисол мавжуд: балиқчилар мобил дастур воситасида қайси бозорда балиқ нархи энг юқори эканини кузатади ва тутилган ўлжани пуллаш учун айнан ўша ёққа олиб боради;
    • Йўл ҳаракати ҳодисаларининг статистикасини тақдим этувчи дастурларга эҳтиёж мавжуд ва у шаҳарликлар орасида оммалашган;
    • Инфраструктура тармоқлари ҳам кўрсатиб ўтилган ер кадастри маълумотлари қурилиш компаниялари ва ер майдони сотиб олиш истагида бўлганлар учун кенг имкониятлар беради;
    • Бразилияда бюджет маблағлари юзасида сарф-харажатларга оид ошкора маълумотлар коррупцияга қарши курашда ёрдам бермоқда;
    • Ҳавода аллерген ўсимликлар чанги мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар аллергия жабрдийдалари учун асқатадиган харитани тузишга имкон беради.
    Бу мисоллар дабдурустдан эсга келганлари холос. Европа мамлакатларида очиқ маълумотлар эвазига сарф-харажатлардан иқтисод қилиниши туфайли орттирилган 140 миллиард маблағ ҳақида маълумотлар бор. Айниқса географик ва метеорологик маълумотлар, бизнес ҳақида маълумотлар, молия, ижтимоий-демографик ҳолат, транспорт борасидаги маълумотларга талаб кучли. Турли маълумотларнинг мавжудлиги, дастурчиларни ҳам турли хил стартапларга ундайди ва ўз навбатида, бу нарса IT-бизнеснинг ривожланишига туртки беради.

    Иккинчидан, очиқ маълумотлар портали — журналистлар учун идеал кўмакчи! Маълумотлар машина ўқийдиган ҳолатда келтирилади деган гаплар оддий одамларни чўчитади. Ҳа, бу қўрқинчли, лекин унчалик эмас. ЖСОН ва ХМЛ форматлари бизга керак эмас, лекин CСВ биз учун қизиқ. Агар сиз ўзингизга керакли маълумотлар тўпламини очиб, CСВ тугмасини боссангиз, ушбу маълумотлар сизнинг компьютерингизда, Excel дастурида очилади.

    Кейин эса «Вставка» менюсига кирасиз ва маълумотларнинг кўрсатилиш турини танлайсиз. Гистограмма, доиравий диаграмма, чизиқли ёки нуқтали график ва ҳоказолар. Шунда сиз исталган мақолага зеб бериб, унинг салоҳиятини оширадиган тайёр диаграммага эга бўласиз. Эҳтимол, кодировка ҳамда катаклар формати билан бироз овора бўлишга тўғри келиши мумкин. Лекин олинадиган ажойиб натижа билан таққослаганда, бу оворагарчиликлар майда-чуйда бўлиб қолади.

    Умид қиламизки, очиқ маълумотлар портали тўлиқ ишлай бошлайди ва биз, давлат органлари томонидан тақдим этилган кўплаб маълумотларни ва улар асосида ишлайдиган турли дастурий иловаларни ҳамда ажойиб диаграммалар билан далилланган журналистик мақолаларни тез орада кўрамиз. Шунингдек, электрон ҳукуматнинг тайёрлик даражасини белгиловчи халқаро рейтинглардаги Ўзбекистоннинг позициясини кўтарилишини ҳам.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    23.04.2019, 09:23   Изоҳ (0)   170649
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.