Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, жорий йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш жараёни бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.
«Энди исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойингиздан узоқлашмасдан — Давлат хизматлари марказлари орқали ёки уйингиздан чиқмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилди», дейилади хабарда.
Агентлик сайтида ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи жадваллар тақдим этилган.
Давлат божи тўлангандан кейин (махсус тизимлар орқали онлайн тўлов амалга ошириш имкони жорий этилади) ариза кўриб чиқиш учун юборилиб, аризачига бу ҳақда тегишли хабарнома йўлланади.
Изоҳ (0)