Тошкент шаҳар ҳокимлигида Элбек Шукуров ва Санкт-Петербург Ташқи алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари Сергей Марков иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот давомида томонлар 2019 йилда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Санкт-Петербург кунлари тадбирларини юқори савияда ташкил этиш борасида фикр алмашган.
Учрашувда, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Санкт-Петербург ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамда маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид таклифлар ҳам кўриб чиқилган.
Изоҳ (0)