15—20 апрель кунлари Куала Лумпурда дунёнинг 71 мамлакатидан 107 нафар ҳофизлар иштирок этган 61-халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон ТИВ берган маълумотга кўра, Ўзбекистон номидан иштирок этган Убайдулло Исоқов Қуръонни ёддан ўқиш бўйича тўртинчи ўринни эгаллади. Муфаззала Сайидалиева эса Қуръон ўқиш бўйича еттинчи ўринни эгаллаган.
Ғолибларга эсдалик совғалари Малайзия қироли Абдулла Султон Аҳмад Шоҳ томонидан топширилган.
Изоҳ (0)