21 апрель, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-турида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби «Истиқлол» стадионида Термизнинг «Сурхон» жамоаси билан баҳс олиб борди.
Учрашув давомида мезбон жамоа аъзолари Обид Жўрабоев (74), Азим Аҳмедов (89), Александр Касян (90) томонидан киритилган голлар наманганликларга ғалаба келтирди ва жамоа муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Навбаҳор» 7 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. «Сурхон» эса 8 очко жамғарган ҳолда 4-поғонада бормоқда.
Суперлига
5-тур баҳслари
21 апрель, якшанба
«Навбаҳор»—«Сурхон» 3:0
Голлар: 1:0 — 74 Жўрабоев, 2:0 — 89 Аҳмедов, 3:0 — 90 Касян«Навбаҳор»: Юсупов, Лукич, Жўрабоев, Ғофуров, Меҳмонов, Ўрунов (Ғуломов, 81), Аҳмедов, Шайманов (Тагаев, 57), Соловёв (Ибрагимов, 86), Исроилов, Касян
«Сурхон»: Омонов, Хожиакбаров, Бердимуродов, Бубанья, Станоевич, Нўъмонов, Саломов (Хурсанов, 88), Исмоилов, Ғофуров, Алиев (Холиқулов, 90), Ҳакимов (Юсупов, 78)
Огоҳлантиришлар: Ғофуров (5), Станоевич (20), Ўрунов (51), Нўъмонов (56), Омонов (65), Аҳмедов (69), Жўрабоев (84)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)