21 апрель, якшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунида навбатдаги жанглар ўтказилмоқда.
-81 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Дилшод Рўзматов илк жангида ҳиндистонлик Брижеш Ядавга қарши рингга кўтарилди. Жанг иккинчи раундда тўхтатилди. Боиси Рўзматовнинг қоши ёрилиб кетди. Аммо бу вақтга келиб, ўзбекистонлик боксчи очколар ҳисобида олдинда бораётганлиги боисдан, ҳакамлар Дилшодни ғолиб деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони, -52 кг вазн тоифаси вакили Ҳасанбой Дўстматов бутанлик Тенсин Другелни ва -69 кг вазнда эса Бобоусмон Ботуров эронлик Сажжар Козимзодапоштирини мағлубиятга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)