• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Парижда яшаган темурийзода нега Ватанига келолмаган?

    Тарих фанлари номзоди Амриддин Бердимуродовнинг ҳикоясига асосланиб, ЎзА хабар қилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    1992 йилнинг ёзида илк марта Парижга халқаро илмий конференцияга борганман. Самарқанд тарихи ва маданиятига бағишланган ушбу конференция ЮНЕСКО қароргоҳида бўлиб ўтган эди.

    Анжуман кунлари француз ҳамкорларимиздан бири, профессор Франц Грене «Парижда Темур ва темурийлар тарихи ҳамда маданияти билан шуғулланувчилар бирлашмаси борлигини эшитганмисиз?»— деб сўраб қолди.– Йўқ, — дедим.– Агар хоҳласангиз, мен сизни ассоциация раҳбарлари билан таништираман, — деди Франс.– Яхши бўларди.Орадан бир кун ўтгач, Франц билан ассоциациянинг бош котибаси Фредерик Брессанд хонимнинг уйига бордик. Бу ерда бизни бир неча киши кутиб турарди. Улар билан танишдик. Шу ерда биринчи марта Темурийлар ассоциацияси президенти, профессор Люсьен Керэн билан танишдим. Профессорнинг Ўзбекистонга ва Амир Темурга чуқур, самимий ҳурмати бор экан. Ўша куни алламаҳалгача суҳбатлашдик, суҳбат орасида профессор Люсьен Керэн мендан «Парижда яшаган темурийзода Исломбек Худоёрхон ҳақида эшитганмисиз»,— деб сўради. Мен «йўқ» жавобини бергач, профессор: «Эртага сизни Исломбек Худоёрхон дафн қилинган қабристонга олиб борамиз»,— деди.

    Эртаси Люсьен Керэн, Фредерик Брессанд хоним билан бирга Париждаги машҳур Пер ла Шез қабристонига бордик. Бу катта ва қадимий қабристонда Франциянинг машҳур инсонлари абадий уйқуда ётишибди. Қабристонга зиёратга келувчилар қийналмаслиги учун кириш эшиги олдида қабрларнинг жойлашиши ҳақида маълумот берилган. Маълумотнома билан танишиб, қабристон маркази томон юрдик. Марказда баландлиги тахминан уч метрлик девор бор эди. Биз деворнинг олдига келиб, тўхтадик. Деворда махсус идишларни ўрнатиш учун тўртбурчак кавакчалар ясалган. Исломбек Худоёрхон ва унинг рафиқаси Александра Худоёрхоннинг хоклари девордаги кавакларга ўрнатилган экан. Каваклар пастига француз тилида «Исломбек Худоёрхон (1889-1983)» ва «Александра Худоёрхон (1894-1972)» сўзлари битилган. Девор ёнига тиз чўкиб, икки ватандошимнинг руҳи покларига бағишлаб, Қуръон тиловат қилдим.

    Фото: wикипедиа

    Фото: wикипедиа

    Кейинги учрашувимизда Люсьен Керэн Исломбек Худоёрхон ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди ва Исломбекнинг бир суратини, бир нечта хатлари нусхасини совға қилди.

    – Ўзбекистонга борганингизда жаноб Исломбек ҳақида мақолалар ёзинг. Ўзбек халқи ўзининг бундай машҳур ва фидойи ўғли ҳақида албатта билиши керак, – деди у.

    Ўзбекистонда Исломбек Худоёрхон ҳақидаги мақолаларим матбуот орқали эълон қилингач, у кишининг жиянлари Темурбек Худоёрхонов, Музаффархон Ҳайдаров ва таниқли олим, профессор Шариф Юсупов билан танишиб, суҳбатлашдим. Исломбек Худоёрхон ҳақидаги маълумотларим аста-секин йиғилиб, йирик бир мақолага етарли даражага етди. Қуйида ўша маълумотларнинг айримларини сизга илинмоқчиман.

    Парижда яшаган темурийзода Исломбек Худоёрхон Тошкент шаҳридаги Қашқар маҳалласида, Қўқон хони Худоёрхоннинг иккинчи ўғли Муҳаммад Аминбекхон хонадонида таваллуд топган. Мустақил Қўқон хонлиги Россия империяси томонидан ағдарилиб, унинг ўрнига Туркистон генерал-губернаторлигига қарам Фарғона вилояти ташкил этилганидан сўнг Муҳаммад Аминбек 1876 йилда Қўқондан Тошкентга кўчиб келиб, бу ерда ҳовли-жой сотиб олади.

    Қўқон хонлиги билан Россия империяси ўртасида имзоланган тинчлик шартномаси бўлишига қарамай, Оқ подшо маъмурияти турли найранг ва баҳоналар билан Қўқон хонлигини йўқ қилишга эришади. Император Александр II фармонига кўра, хонлик ўрнида Россия империясига қарам Фарғона вилояти тузилади.

    Марҳум профессор Шариф Юсуповнинг аниқлашича, Исломбек дастлаб етти йил Оренбургда, кейин икки йил Москвада ўқийди. Россияда Октябрь тўнтариши содир бўлганида Исломбек 28 ёшда эди. Хоннинг набираси, бунинг устига Оқ подшо тизимидаги ҳарбий ўқув юртини тугатган Исломбек учун Туркистонда қолиш жуда хавфли эди. Шу боис, у хорижга кетишга қарор қилади. Исломбекнинг қай тарзда Парижга бориб, у ердаги Афғонистон элчихонасида иш бошлагани тўғрисида аниқ маълумот сақланмаган. Ш.Юсуповнинг ёзишича, Исломбек Афғонистон ҳукумати номидан Франция ва Швейцарияда элчихоналар ташкил этиб, қарийб 50 йил давомида дипломатия соҳасида меҳнат қилган. Шунингдек, домла Исломбекнинг Францияга Москва орқали чиқиб кетганини таъкидлайди.

    Исломбек Франциядаги Афғонистон элчихонасида ишлаган пайтида кўплаб туркистонлик муҳожирларга амалий ёрдам беради.

    Исломбек Худоёрхон ХХ асрнинг 50 йилларида француз олими Люсьен Керэн билан танишгач, улар ўртасида яқин дўстлик пайдо бўлади. Айниқса, Люсьен Керэннинг Амир Темур ва темурийлар тарихи билан қизиқиши бу дўстликни янада мустаҳкамлайди.

    Люсьен Керэннинг айтишича, у ўтган асрнинг 60 йилларида СССРга илмий сафар билан келади. Француз олимлари Ўзбекистондаги Мирзачўлни ўзлаштириш тажрибаси билан қизиқади. Люсьен Керэн сафарга жўнашидан олдин Исломбек билан учрашади. Исломбек унга янги фотоаппарат ва бир нечта плёнка бериб, Ўзбекистондаги Амир Темур ва темурийлар билан боғлиқ барча нарсаларни расмга олишни сўрайди. Ўзбекистонга келган Люсен Керен Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида бўлиб, бу шаҳарлардаги ёдгорликларни суратга олади. Парижга келиб барча плёнкадаги кадрларни қоғозга чиқариб, Исломбекка беради. Исломбек ҳар бир суратни диққат билан кузатар экан, Люсьен Керэнга қараб «Кўрдингизми, менинг аждодларим қандай буюк цивилизация яратганлар. Афсуски, буларни ўз кўзим билан кўриш ҳуқуқидан маҳрумман» дейди кўзларига ёш олиб.

    Исломбек Худоёрхоннинг дипломатия соҳасидаги хизматлари Франция, Швейцария ва Афғонистон ҳукуматлари томонидан юксак қадрланган. У Франциянинг юксак мукофоти «Фахрий легион», Афғонистоннинг «Вафо нишони» (Афғонистонда бундай орденнинг биринчиси подшо Омонуллахонга, иккинчиси Исломбек Худоёрхонга насиб этган, холос) орденларига, Швейцариянинг хорижликларга бериладиган юксак мукофотларига сазовор бўлган.

    1972 йилда Исломбекнинг хотини Александра хоним вафот этади. Уларнинг фарзанди йўқ эди. Шу сабабли Исломбек ёлғизланиб қолади. У элчихонада ишлаб юрганида бир неча ёш афғон йигитларига оталиқ қилиб, уларни тарбиялаган, Францияда ўқитган эди. Тахминларга кўра, Исломбек жаноблари Афғонистоннинг бўлажак подшоҳи Муҳаммад Зоҳиршоҳни Францияда тарбия қилган. У кишининг яна бир тутинган ўғли, доктор Акром жаноблари ҳам Исломбекнинг тарбиясини олиб, моҳир элчи бўлиб етишади ва узоқ йиллар мобайнида Афғонистоннинг Франциядаги элчихонасини бошқаради.

    Парижга навбатдаги илмий сафарим чоғида Исломбек Худоёрхон ҳақида бирор-бир янги маълумот олиш мақсадида Фредерик Брессанд хоним билан Афғонистон элчихонасига бордик. Афсуски, элчихона ёпиқ экан. Бу ерда биргина қоровул бўлиб, у элчихона анча вақтдан буён ёпиқ экани, элчи доктор Акром оиласи билан Америкага доимий яшаш учун кўчиб кетганини айтди.

    Ёлғизланиб қолган Исломбек жаноблари бир неча марта СССР элчихонасига мурожаат қилиб, ўз Ватани – Ўзбекистонга боришга рухсат беришларини сўрайди. Аммо ҳар доимгидек рад жавобини олади. Она юртига қайтишдан умидини узган Исломбек Швейцарияга боришга қарор қилади. Бу ерда Монтре шаҳарчасидаги Валмонт қариялар уйига жойлашиб, то умрининг охиригача, яъни 1983 йилгача шу ерда яшайди. Васиятига биноан унинг хокини Парижга келтиришиб, хотинининг ёнига, Пер ла Шез қабристонига дафн этадилар.

    Исломбек Худоёрхоннинг ўлимидан олдин дўсти, профессор Люсьен Керэнга ёзган мактубини ўқир эканман, унда Исломбекнинг Ватанига, сингиллари ва жиянларига бўлган соғинчи, Ватанини бир бор кўриш насиб этмай мусофирликда жон бераётгани учун ўкинч ҳислари баён этилганига гувоҳ бўлдим. ХХ аср халқаро дипломатиясида ёрқин из қолдирган, Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги сиёсий ва маданий алоқаларга мустаҳкам кўприк қурган улуғ ватандошимиз Исломбек Худоёрхон билан ҳақли равишда фахрланишимиз лозим.

    21.04.2019, 21:35   Изоҳ (0)   47284
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдо ярмаркаси бўлиб ўтди

    21.04.2019, 20:35

    Бухородаги 27 кунда битказилган бозорда бетон плита қулаб, 4 кишини жароҳатлади

    21.04.2019, 20:20

    Ўзбекистон илк бор Танк биатлони халқаро мусобақасида иштирок этади

    21.04.2019, 18:35

    Келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

    21.04.2019, 18:22

    МДҲга аъзо мамлакатлар тарбиявий ишлар органларининг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистонда ўтказилади

    21.04.2019, 17:50

    Кун фотоси: Самарқандда рафиқасини ёмғирдан пана қилаётган Мун Чжэ Ин

    21.04.2019, 17:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.