Бухоро вилоятининг Вобкент туманида 27 кунда қуриб битказилган бозорда бетон плита одамлар устига қулади. Бу ҳақда «Подслушано в Бухаре» канали маълум қилди.
Ҳодиса оқибатида 2 киши жиддий жароҳат олди ва ҳозирда реанимация бўлиб турибди. Яна 2 киши енгил яраланган.
«Жаноб каттаконлар, объектлар қурилишини шошилтиришдан нима наф?» дея ўсмоқчилаган канал мутасаддилари.
Изоҳ (0)