• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон илк бор Танк биатлони халқаро мусобақасида иштирок этади

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари биринчи марта 2019 йилда Халқаро армия ўйинлари (АрМИ-2019) доирасида ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа – «Танк биатлони»да иштирок этади. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Таъкидлаш керакки, Танк биатлони Ўзбекистонда 2018 йилдан эътиборан оммалаша бошлади. Ўтган йили Танк биатлонини ўтказиш учун халқаро стандартларга мос бўлган майдон Тошкент ҳарбий округининг «Чирчиқ» полигонида бунёд этилиб, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафаси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги миқёсида биринчи мусобақа ташкил этилган эди.

    Ўтган йилги IV Халқаро армия ўйинларининг Танк биатлони йўналишида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар кузатувчи сифатида иштирок этган бўлса, жорий йилда 4 та танк экипажи (3 таси асосий ва 1 таси захира) билан Россияда ўтказиладиган ушбу мусобақада баҳслашади.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Танк биатлони – танк экипажлари ўртасида танкни бошқариш ва унга ўрнатилган асосий ҳамда захира қуролларидан мўлжалга аниқ отиш бўйича амалий мусобақа ҳисобланади. У Халқаро армия ўйинлари (АрМИ) дастурига киритилган бўлиб, энг нуфузли мусобақа ҳисобланади.

    Эслатиб ўтамиз, бешинчи марта ўтказилаётган Халқаро армия ўйинлари Россия, Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон ҳамда биринчи бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўз ҳудудида АрМИ-2019 нинг Ҳарбий-тиббий эстафета йўналиши бўйича мусобақаларга мезбонлик қилади. Ташкилотчилар томонидан мазкур нуфузли мусобақаларда 6 минг нафардан зиёд иштирокчилар бўлиши кутилмоқда. Халқаро армия ўйинлари шу йилнинг 3—17 август кунлари ўтказилади.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Жорий йилнинг февраль март ойларида «Чирчиқ» полигонида ўтказилган саралаш босқичида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўртасида энг юқори кўрсаткичларни қайд этган 4 та танк экипажи (танк командири, мўлжалга олувчи-оператор, механик ҳайдовчи) танлаб олинди. Ҳозирги вақтда улар Марказий ҳарбий округининг «Фориш» полигонида якка тартибда пойга ва эстафета турлари бўйича Т-72 танкларида интенсив амалий тайёргарликдан ўтяпти.

    21.04.2019, 18:35   Изоҳ (0)   27594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

    21.04.2019, 18:22

    МДҲга аъзо мамлакатлар тарбиявий ишлар органларининг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистонда ўтказилади

    21.04.2019, 17:50

    Кун фотоси: Самарқандда рафиқасини ёмғирдан пана қилаётган Мун Чжэ Ин

    21.04.2019, 17:37

    Солиқ қўмитаси Наманган шаҳрида cолиқ ходимлари тадбиркорнинг ҳужжатларини тафтиш қилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    21.04.2019, 16:52

    Тошкентда дарахт қулаб, Nexia автомобилини босиб қолди (фото)

    21.04.2019, 15:51

    Бош прокуратура «Қодиров иши» доирасида ҳибсга олинган мансабдор шахслар тергов давомида қийноқларга солинганини рад этди

    21.04.2019, 15:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камроқ ишлаб, кўпроқ натижага эришиш: юлдузлар сурункали чарчоқ билан қандай курашади?

    Шоу-бизнес | 5 август, 16:55

    Гавининг ёрқин ўйини Фермин Лопеснинг “Барселона”ни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин

    Спорт | 5 август, 16:50

    Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

    Ўзбекистон | 5 август, 16:38

    “АҚШда дори нархлари 1500 фоизгача арзонлаштирилади” — Трамп

    Дунё | 5 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 5 август, 16:13

    Ўзбекистонда болалар боғчага қандай жойлаштирилади? Ота-оналар учун қўлланма

    Фарзанд | 5 август, 16:10

    Москвадаги рейдда 300 нафар мигрант ушланди (видео)

    Дунё | 5 август, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.