«Биз биргамиз» ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Экобозор» савдо мажмуасида ташкил қилинган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Республика савдо ярмаркаси бугун, 21 апрель куни ўз фаолиятини давом эттирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Савдо ярмаркаси доирасида «Ecobozor» савдо мажмуасида махсус савдо расталари ташкил этилди. Унда ўз уйларида турган ҳолда турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ ўз маҳсулотларини реализация қилишда турли қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлари сотилди.
Изоҳ (0)