Одатда ўзини номақбул тутган йўловчиларнинг фото ва видеоси қўйиладиган @passengershaming Instagram аккаунтига яна бир видео жойлаштирилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўпи уни танқид қилди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Кадрда сочи йўқ кал киши электр устара билан сочини олаётгани тасвирланган. Бошида деярли соч йўқлигига қарамасдан, у салонда ўзининг жойида ўтирган ҳолда соч олишда давом этган.
Унинг ёнидан икки нафар стюардесса ўтган, аммо йўловчидан бу ишни тўхтатишини сўрамаган. Улардан бири хотиржамгина сочиқ тарқата бошлаган.
Бир сутка ичида видеони 162 минг фойдаланувчи кўрган.
Кўпгина фойдаланувчилар эркакни уни гигиенага амал қилмасликда ва тарбиясизликда айблаган.
https://www.instagram.com/p/Bwb690DnWWr/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)