Европа Лигаси чорак финали учрашувлари якунига кўра ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди. Бу ҳақда мусобақанинг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилинди.
Ушбу номга «Челси» ярим ҳимоячиси Педро Родригес лойиқ деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли испаниялик мазкур мусобақа 1/4 финалининг жавоб ўйинида «Славия» дарвозасига 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берганди (4:3).
Бундан ташқари ушбу номга «Айнтархт» хавбеки Филип Костич, «Славия Прага» ярим ҳимоячиси Пётр Шевчик, «Валенсия» ҳимоячиси Тони Лато ҳам даъвогарлик қилганди.
Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлик қилган футболчилар рўйхати:
- Педро («Челси») — «Славия»га қарши баҳсда иккита гол ва иккита голли узатма
- Филип Костич («Айнтрахт Ф») — «Бенфика»га қарши ўйинда ғалаба голи
- Петр Шевчик («Славия») — «Челси» қарши беллашувда иккита гол ҳамда битта голли узатма
- Тони Лато («Валенсия») — «Вильярреал»га қарши баҳсда ғалаба голи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)