Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида жойлашган кафеларнинг бирида қуртлаган гўштни пишириб хўрандалар дастурхонига тортилгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Видеода гўштдан тайёрланган таомда зараркунанда ҳашарот — қуртлар юргани тасвирланган. Видеони тасвирга олган одам бу кафе Самарқанд шаҳридаги Хишраф қўрғонида жойлашган «Улфатлар» кафеси эканини эслатиб ўтган.
Тасвирлар қачон олингани маълум эмас. Видеода дастурхондан бошқа ҳудуд тасвирга туширилмаган. Шу боисдан бу айнан ўша кафедан олинганини исботловчи маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)