Ягона умумреспублика процессинг марказининг (ЯUPМ) статистик маълумотларига биноан, 2019 йилнинг 1-чорак натижалари қатор кўрсаткичлар бўйича стабил ўсишни намоён этди, деб хабар берди Uzcard матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 1-чорагида электрон коммерсия орқали амалга оширилган транзакциялар сони 73,8 миллионни ташкил этиб, 2018 йилнинг ўтган 4-чорагида белгиланган 72,1 миллонлик ҳолатига нисбатан 1,69 миллион сўм фарқ билан 2,3% лик ўсишни қайд этди.
2019 йилнинг 1-чорагида электрон коммерсия бўйича амалга оширилган транзакцияларнинг жами миқдори 2 516 316 миллион сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг 4-чорагида қайд этилган 2 017 000 миллион сўмга нисбатан 499,3 миллиард сўм фарқ билан 24,8% лик ўсишни кўрсатмоқда.
Жорий йилнинг 1-чорагида POS-терминаллар орқали амалга оширилган умумий транзакциялар сони 131,9 миллионтани, миқдорда эса 15 166 740 миллион сўмни ташкил этди.
Ушбу чоракда АТМ (банкомат) қурилмалари орқали ўтказилган нақд пул бериш амалиётлари сони 11,3 миллионтани, миқдори эса 5 939 327 миллион сўмни ташкил этгани белгиланди.
Изоҳ (0)