Нью-Йоркдаги энг йирик автомобиль компанияларининг ютуқлари халқаро кўргазмасида Jaguar I-Pace электромобили «2019 йил автомобили» деб топилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мазкур машина «2019 йилги энг экологик тоза автомобиль» (2019 World Green Car) ва энг яхши дизайн (2019 World Car Design of the Year) учун ҳам мукофотларга сазовор бўлган.
Jaguar I-Pace тўлиқ қувват билан 376 километр масофани босиб ўтишга қодир. У 394 от кучига эга бўлган иккита электрмотор билан жиҳозланган. 96,5 километр тезликни у 4,5 сонияда олиш имконига эга.
«Йил автомобили» мукофотининг 15 йиллик тарихда илк бор битта модель бир вақтнинг ўзида учта номинация бўйича ғолиб бўлган.
Ўтган йили энг яхши автомобиль номига Volvo XC60 сазовор бўлган, 2017 йилда ушбу мукофот Jaguar F-Pace’га, 2016 йилда Mazda MX-5, ундан бир йил аввал Mercedes-Benz C-Klass’га насиб қилган.
Нью-Йоркда бўлиб ўтган халқаро автосалон 1900 йилдан буён Нью-Йоркдаги автомобиль дилерлари уюшмаси ҳомийлигида ўтказилади. Унда минглаб Ford, Toyota, Subaru, Volkswagen, Acura, Rolls Royce ва Cadillac автомобиллари намойиш этилади.
Изоҳ (0)