• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гитлернинг улкан режасини барбод қилган 101 ўзбек ҳақида янги тафсилотлар

    Иккинчи Жаҳон уруши йилларида юксак жасорат кўрсатиб, мардларча ҳалок бўлган 101 нафар ўзбек ҳақида архив ҳужжатларидан шу пайтгача ошкор этилмаган  маълумотлар оммага эълон қилинди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Бир юз бир нафар ўзбек — Голландиянинг Амерсфорт шаҳридаги концлагерда жаҳаннам азобини тортиб, кўрсатган қаҳрамонликлари туфайли Гитлернинг ўта мудҳиш режасини барбод этганганликлари ҳамда фашистларга жаҳон тарихини ўзгартиришга йўл қўймаганликларидан бехабар ҳалок бўлган.

    Апрель ойининг бошида «Ўзбеккино» агентлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмагида «101» отряддан бўлган қаҳрамон ўзбекистонликлар отувга ҳукм қилинган санага бағишланган «Тошкент—Амстердам телекўприги» ўтказилди.

    Узоқ йиллар давомида немис фашистлари 101 нафар ўзбек жангчиларини голландияликларга немис армияси ким билан уруш қилаётгани, қизил армия аскарлари аслида кимлигини кўрсатиш мақсадида Амерсфорт шаҳридаги концлагерга олиб келгани ҳақида айтилар эди.

    2017—2018 йилларда «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва БЕНИЛЮКС (Бельгия, Нидерландия, Люксембургни ўз ичига олган Ғарбий Европадаги иқтисодий, сиёсий ва божхона иттифоқи) мамлакатларидаги Ўзбекистон элчихонаси қўллаб-қувватлаши туфайли ёзувчилар — Анвар Иргашев ва Юлия Медведковская томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида янги ноёб маълумотларга эга бўлинди.

    Маълум бўлдики, ўзбек аскарлари фашист Германиясининг «пропаганда машинаси» қурбони бўлган ва ўта муҳим ҳамда махфий акция учун атайин саралаб олинган. Адольф  Гитлернинг шахсан ўзи Рейх вазири Геббелс ва рейхфюрер Гиммлер бошчилигидаги идораларга Қизил армия аскарлари ҳақида пропаганда руҳидаги фильм яратишни буюрган. Картинада аскарлар инсон қадр-қимматидан маҳрум, нотавон ва қолоқ мавжудотлар сифатида жонланиши керак эди.

    Буларнинг барчаси немис аскарларининг «тушиб бораётган руҳи»ни Иккинчи жаҳон урушининг энг муҳим жанги — Москва учун жанг олдидан кўтариш учун керак эди.

    Ушбу фильмнинг яратилиши фюрер томонидан устувор вазифа этиб эълон қилинган. Фильм 1941 йил ноябрь ойида экранларга чиқиши кутилаётган эди. Суратга олиш гуруҳига рейхнинг энг яхши кинематографчилари жалб қилинган. Бир юз бир нафар ўзбек ўғлонлари асир сақланаётган Амерсфорт концлагерида эса фильм учун «материал тайёрланиши» лозим эди.

    Афтидан ҳаммаси режа асосида кетаётган ва шу боис Геббелс Гиммлер билан бирга фюрерга операция «муваффақиятли ўтказилгани» ҳақида баён бериши арафасида кутилмаганда режалар барбод бўлади. Амерсфорт концлагерида асир ўзбеклар томонидан кўрсатилган мардонаворлик, қатъий интизом ва миллий маданият Гитлер режалари амалга ошишига йўл қўймайди.

    Фашист аскарлари мафкуравий ёрдамдан маҳрум бўлади, Москва учун жанг олдидан уларнинг руҳи кўтарилмайди. Улар бу жангни нафақат бой берган, балки бу ерда бир миллионга яқин аскар ва офицерларини йўқотган. Фашист Германияси ғалаба қозонган тақдирда инсоният тарихи мутлақо бошқача кечган бўлар эди, дунё халқларини оммавий қуллик ва халқларнинг йўқ қилиниши кутар эди.

    1942 йилнинг 9 апрель санасида «101» отряднинг қаҳрамон ўзбек жангчилари Амерсфорт концлагери яқинидаги ўрмонзорда отиб ташланган. Отув ҳукми «мутлақо махфий» грифи остида ўтказилган. Унда фақатгина концлагер офицерлари иштирок этган. Ўққа тутилишини билган қаҳрамон ўзбеклар олий жазо амалга оширилиши белгиланган жойга бошларини баланд кўтарган ҳолда, синмаган руҳ билан Ватан ҳақидаги қўшиқни баралла куйлаб борган.

    «Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага жонларини фидо қилган ҳолда бебаҳо ҳисса қўшган 101 ўзбек қаҳрамонларининг бу жасорати бутун дунё инсонлари хотирасида мангу яшайди», — дейилади «Ўзбеккино» миллий агентлиги мақоласида.

    Иккинчи жаҳон уруши давомида фашизмга қарши курашда қатнашган ўзбекистонликлар номларини абадийлаштириш, ёш авлодни ота-боболари кўрсатган жасоратлар намунасида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2018 йилда қабул қилинган фармони асосида бир қатор чора-тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

    18.04.2019, 18:25   Изоҳ (0)   86979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи чорагида нақд пул бериш амалиётлари сони 11,3 миллионтани ташкил этди

    18.04.2019, 18:10

    Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Тошкентга келди (фото)

    18.04.2019, 18:09

    Фарғонада 2 та библиобус – автобус ичидаги кўчма кутубхона иш бошлади

    18.04.2019, 18:01

    Хоразмда имом-хатиб муҳтож оилага ўз ҳисобидан 5 хонали уй қуриб берди

    18.04.2019, 18:00

    Тошкентда 10-синф ўқувчисини ўз мактабдоши таниб бўлмас даражагача дўппослади

    18.04.2019, 17:49

    Наманганда автобуслар бекатларда эмас, исталган жойда тўхтамоқда (фото)

    18.04.2019, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.