Гаагадаги халқаро арбитраж Россияга Қримдаги 16 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси национализация қилингани учун «Укрнафта» компаниясига 44,4 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Шунингдек, Россия 3,5 миллион доллар миқдоридаги арбитраж харажатлари ва 2014 йил апрелидан бери ҳисоблаб келинаётган 5,5 миллион доллар миқдоридаги фоизларни ҳам тўлаб бериши лозим.
«Укрнафта» ўз даъвосида Украина ва Россия ўртасидаги 1998 йилги инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ҳақидаги келишувни тилга олган.
Изоҳ (0)