Олий суд раҳбарияти Сурхондарё вилоятида бўлиб, Шеробод ва Денов туманлари ҳамда Термиз шаҳридаги Халқ қабулхоналарида фуқароларни қабул қилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда маълум қилинишича, сайёр қабулларда уч юзга яқин фуқароларнинг шикояти тингланган. Бир неча ўнлаб масалалар жойида ҳал этилган, яна шунча масала бўйича тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, 13 нафар маҳбус жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилган. Ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва синов муддатини ўтаётган 42 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин озод этилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича 11 нафар шахс жавобгарликдан озод қилиниб, маъмурий иш тугатилган.
Изоҳ (0)