Ўзбекистонда 2019 йил биринчи чораги якунлари бўйича жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 26,7 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82 фоизга ва жорий йил бошига нисбатан 9 фоизга ўсди.
Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида муаммоли кредитлар 65 миллиард сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг ўтган даврида 38 миллиард сўмга ёки 1,4 мартага ошди.
Жисмоний шахсларга ажратилган кредитларда муаммоли кредитлар улуши паст даражада бўлиб, 0,2 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)