АҚШда актриса Жоржия Энжел 70 ёшида вафот этди, деб хабар берди «ТАСС».
Қайд этилишича, актриса Нью-Жерси штатидаги Принстон шаҳрида 12 апрель куни вафот этган, бироқ бу ҳақда энди маълум бўлган.
Унинг вафот этиш сабаби ошкор этилмаган.
Жоржия Энжел 1948 йил Вашингтонда туғилган. Актриса «Шоу Мэри Тайлер Мур» (The Mary Tyler Moore Show), «Барча Реймондни севади» (Everybody Loves Raymond,) каби комедия сериалларидаги ижроси билан машҳур бўлган.
Изоҳ (0)