Канн халқаро кинофестивалида иккинчи бор Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилади. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
Францияда 2018 йил 8—19 май кунлари бўлиб ўтган 71-Канн халқаро кинофестивалида илк бор Ўзбекистон павильони ташкил этилганди.
Миллий павильон Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Миллий кинокомиссия ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда.
Ўзбекистон миллий кинокомиссияси Канн кинофестивали дирексияси билан тегишли шартнома имзолаган бўлиб, ҳозирда миллий павильонни ташкил қилиш билан боғлиқ ташкилий жараён олиб борилмоқда.
Ушбу нуфузли кинотадбир давомида Ўзбекистоннинг кинотуризм салоҳияти ва қулай кинолокациясини тарғиб қилиш, таниқли кинокомпанияларни мамлакатга ўз фильмларини суратга олиш учун таклиф қилиш, PROlogue V Халқаро кинофестивали тақдимоти, жаҳон киносаноати вакиллари билан Ўзбекистон иштирокида қўшма кинолойиҳалар бўйича келишувларга эришиш ҳамда миллий фильмлар тарғиботи режалаштирилган.
Маълумот учун, 72-Канн халқаро кинофестивали жорий йил 14—25 май кунлари ўтказилади.
Изоҳ (0)