Сиднейдаги боғда «Тахтлар ўйини»да ҳалок бўлган персонажлар қабристони пайдо бўлди, деб хабар берди «Интерфакс».
Кенг миқёсли инсталляциялар Австралиянинг Foxtel телеканали томонидан финал мавсумнинг премьерасидан олдин яратилган.
Grave of Thrones («Тахтлар қабристони») майдонида донгдор қўшинлар ва оддий аскарларнинг сағанаси ўрнатилган.
Finder нашрининг ҳисобига кўра, фильмнинг еттита мавсуми давомида умумий ҳисобда 100 минглаб одамлар ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)