13 апрель, шанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 32-турида «Атлетико» ўз майдонида «Сельта»ни мағлуб этди (2:0).
Мадридликлар ҳужумчиси Антуан Гризманн учрашувнинг 42-дақиқасида стандарт вазиятдан гол уришга муваффақ бўлди. Бу унинг жорий мавсум Ла Лигадаги стандарт вазиятдан урилган 3-голи (11 та уринишдан) бўлди. Аввалроқ франциялик «Севилья» ҳамда «Леганес» дарвозаларини ҳам жарима зарбасидан ишғол қилганди.
Бу кўрсаткичда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси етакчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 38 та уринишдан 6 та стандарт вазиятдан урилган гол мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Антуан Гризманн жорий мавсум Испания чемпионатида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 10 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)