Покистоннинг Жанг шаҳрида бир неча минг киши улкан масжид шаклини юзага келтирди.
Улар мазкур акцияни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга ҳужум қурбонлари хотирасига бағишлаб ўтказгани билдирилмоқда.
Фотода «Ислом — тинлик демак» ва «Крайстчерчнинг покистонлик шаҳидлари билан биргамиз» деган ёзувларни кўриш мумкин. Ушбу шаҳардаги масжидларга ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 50 кишидан 9 нафари покистонлик эди.
https://twitter.com/naturepanezai/status/1116947366744137729
Изоҳ (0)