Новосибирскдаги мактаблардан бирида ота-оналар мажлиси вақтида ўқитувчилардан бири Ўзбекистондан келган боланинг онасини ҳақорат қилгани учун судда жавоб беради. Бу ҳақда Sputnik маълум қилди.
Ота-оналар мажлиси вақтида ўқитувчи ўзбекистонлик аёлга қараб «Рус тилини ўқи, сурбет!» деб танбеҳ берган. Ўқитувчининг бундай муносабати бошқа ота-оналарга ёқмаган ва уларнинг норозилигига сабаб бўлган. Боланинг онаси эса прокуратурага мурожаат қилган.
Айни вақтда ўқитувчи Наталья Оганисян устидан Россия ЖКнинг 282-моддаси («Бошқаларга нисбатан нафрат уйғотиш ва ҳақорат қилиш») 1-бандига асосан жиноят иши очилган. Уни руҳий экспертизадан ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу жиноят иши доирасида ўқитувчига 5 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Изоҳ (0)