Алина Санько «Мисс Россия 2019» танлови ғолиблигини қўлга киритди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Алина Ростов вилоятининг Азов шаҳридан, 20 ёшда. Тасвирий санъат, шеъриятга қизиқади, саёҳатни ёқтиради.
Екатерингбурглик Арина Верина ва татаристонлик Ралина Арабова танловда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. Икки қиз ҳам дунёнинг исталган мамлакатида ўқиш учун грантни қўлга киритди.
Танлов ғолибига қимматбаҳо тошлар билан безатилган тилла тож ва 3 миллион рубль (46,5 минг доллар) миқдоридаги пул мукофоти топширилди.
Финал қисми иштирокчилари «Дунё гўзали» ва «Коинот гўзали» халқаро танловларида Россия номидан иштирок этиши мумкин.
Изоҳ (0)