13 апрель, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-турида Самарқанднинг «Динамо» клуби ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди.
Беллашувнинг 52-дақиқасида Самарқанд клуби аъзоси Қадамбой Нурметов томонидан урилган ягона гол мезбон жамоанинг ғалабасини таъминлади. Натижада самарқандликлар «Сўғдиёна»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Суперлига
4-тур баҳси
13 апрель, шанба
«Динамо»—«Сўғдиёна» 1:0
Гол: 1:0 — 52 Қадамбой Нурметов«Динамо»: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Амиржон Сафаров (Жасур Азимов, 46), Қадамбой Нурметов (Сирож Ҳамроев, 84), Бобур Қосимов, Аббос Шодмонов, Сардор Эминов (Дамир Темиров, 89), Ихтиёр Тошпўлатов, Шоҳрух Абдураҳмонов
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Кахи Maxарадзе, Сирож Мелиев, Шоҳруз Норхонов, Жамшид Болтабоев, Мурод Ражабов (Нуриддин Ҳасанов 55), Достон Тошматов (Дурбек Камолов 10, Иззат Абдуллаев, 66), Даврон Умиров, Шаҳбоз Жўрабеков
Огоҳлантиришлар: Жўрабеков (76), Умиров (75, 78)
Четлатиш: Умиров (78)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)