12 апрель, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-турида Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўйиннинг 31-дақиқасида меҳмон жамоа аъзоси Александр Касян томонидан киритилган гол наманганликларнинг жорий мавсумдаги илк ғалабасини таъминлади.
Суперлига
4-тур баҳси
12 апрель, жума
«Насаф»—«Навбаҳор» 0:1
Гол: 0:1 — 31 Александр Касян«Насаф»: Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртазоев, Бобур Давлатов (Шароф Муҳитдинов, 75), Сардор Абдураимов, Ислом Кенжабоев, Акмал Мозговой (Азиз Ғаниев, 46), Ислом Рашидхонов, Хуршид Мухторов, Умар Эшмуродов
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупорв, Славко Лукич, Остон Ўрунов, Азим Аҳмедов (Азиз Ибрагимов, 84), Шаҳзод Шайманов, Иван Солавёв (Аббос Ғуломов, 71), Александр Касян (Баҳодир Насимов, 35), Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Жаҳонгир Меҳмонов
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)