Европа Иттифоқи ушбу мамлакатда инсон ҳуқуқларининг бузилиши муносабати билан жорий этилган Эронга қарши чеклов чораларини 2020 йилнинг 13 апрелига қадар узайтирди, деб хабар берди «ТАСС».
Иттифоқ санкциялар 2011 йилда мамлакатда инсон ҳуқуқларининг бузилиши сабабли 82 киши ва битта ташкилотга нисбатан қўлланилганини эслатиб ўтган. Рўйхатдаги кишиларга ЕИ ҳудудига кириш тақиқланган бўлиб, Европа банкларида уларнинг молиявий активлари мавжудлиги аниқланса, улар музлатилади.
Бундан ташқари, санкцияда Эронга мамлакат ичида репресия учун фойдаланиш мумкин бўлган асбоб-ускуналарни, етказиб бериш тақиқланиши ҳам кўзда тутилган.
Хабарда айтилишича, ушбу санкциялар узайтирилиши жорий йилнинг февраль ойида киритилган чеклов чораларига нисбатан қўлланилмайди.
Изоҳ (0)