8—12 апрель кунлари Тошкент шаҳар IIО ходимлари учун ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейидаги Малака ошириш институти филиалида сайёр ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати хабар берди.
Унда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тўпланган ижобий тажрибалар, ҳар бир минтақанинг криминоген жиҳатлари ўрганилиб, ходимларнинг кундалик фаолиятидаги йўл қўйилаётган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Сайёр ўқув йиғини якунида ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилиб, келгусида бундай тадбирлар ички ишлар органларининг бошқа тоифадаги раҳбар ва ходимлари билан ўтказилиши белгиланган.
Изоҳ (0)