• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сел келганда 2–3 кун лойқа сув ичамиз». Китоб туманидаги қишлоқ аҳолисининг ярми ариқдан келган сувни истеъмол қилмоқда

    «Озодлик»нинг Telegram’даги даракчиси оммага «Маҳаллий раҳбарлар юқорига қишлоғимиз ҳақида сохта маълумот бериб келмоқда» сарлавҳали хабар улашди. Мазкур хабарда Китоб туманидаги «Хўжаилмкони» қишлоғи аҳолиси ичимлик суви муаммосига дуч келаётгани, қишлоққа сув келтириш учун 327 миллион сўмдан ортиқ маблағ беҳуда сарфлангани ҳақида ёзилади. Шунингдек, мурожаатчи қишлоқдаги зиёратгоҳ ҳам таъмирга муҳтож эканлигини қўшимча қилади.

    Фото: Telegram

    Ҳақиқий ҳолатни ўрганиш мақсадида «Дарё» мухбири Китоб туманининг «Хўжаилмкони» қишлоғида бўлди.

    Фото: «Дарё»

    — Қишлоғимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизи азалдан ичимлик суви билан таъминланган эди, — дейди «Хўжаилмкони» МФЙ раиси Сайфиддин Исомиддинов. – Қолган 150–160 та хўжалик сувсиз бўлгани сабабли давлат Дастурига кўра, 2018 йил 327 миллион маблағ эвазига қишлоқ бошидаги табиий булоқ сувидан қувур орқали ичимлик суви келтирилди. Ҳозирда қишлоғимиз аҳлида ичимлик суви билан боғлиқ муаммо йўқ.

    МФЙ раиси Сайфиддин Исомиддинов.

    МФЙ раиси Сайфиддин Исомиддинов.
    Фото: «Дарё»

    Маҳалла раисига кўра, ичимлик суви қишлоқ бошидаги табиий «Хўжаилмкони» булоқ сувидан қувур ёрдамида 2,5 километр масофадан тортиб келтирилган.

    — Аслида 327 миллион сўмга «Ал-Жамҳур» қурилиш фирмаси ишчилари булоқ сувини 2 км масофагача олиб келиши режалаштирилган эди. Аммо қурувчи ташкилот раҳбари ҳомийлигида яна 500 метр масофа қўшилди, — дейди маҳалла раиси Сайфиддин Исомиддинов.

    Қишлоқда яшовчи аҳоли вакилларининг айтишича, 327 миллион сўм маблағ эвазига тортиб келинган ичимлик суви аҳоли эҳтиёжини қондирмаяпти.

    — 327 миллион 500 минг сўм маблағ эвазига 2 километр масофадан «шланг» тортиб келишди холос, — дейди ушбу ҳудудда яшовчи Шерзод Мирзаев. – Шуям бўлса, аҳоли яшаш ҳудудигача олиб келинмади. Шунинг учун ҳам қишлоқ аҳолиси 150 минг сўмдан яна пул йиғиб, кўчасигача «шланг» тортди. Аммо сув баъзан келади, баъзан эса йўқ. Мурожаат қилганимиздан сўнггина, сувни қўшиб қўйишди.

    Шерзод Мирзаев.

    Шерзод Мирзаев.
    Фото: «Дарё»

    МФЙ раиси Дастурда аҳоли хонадонига қадар сув тортиб бориш кўзда тутилмаганлигини айтди.

    — Булоқдан қувур орқали олиб келинган сувни хонадон ичкарисига олиб кириш «смета»да белгиланмаган, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сайфиддин Исомиддинов. — Дастурга кўра, сув қувурлари аҳоли яшовчи кўча бошигача олиб борилиши кўзда тутилган. Аҳолининг яна пул йиғганидан эса хабарим йўқ.

    Шерзод Мирзаев қишлоқдошлари аҳолини сув билан таъминлаш масъулиятини туман «Сувоқова» корхонаси маҳалла фуқаролар йиғини зиммасига юклаши ва келажакда сув билан боғлиқ носозликлар яна маҳалла гарданига тушишидан хавотирда эканлигини билдиряпти.

    — Аҳолини сув билан таъминлаш ишларини маҳалла зиммасига юклаб қўйишларини ҳеч қачон кўрмаганман, — дейди Шерзод Мирзаев. — «Сувоқова» қишлоқни сув билан таъминлаш масъулиятини маҳалла зиммасига юкласа, мавжуд ускуналарни маҳалла балансига ўтказса, келажакда сув билан боғлиқ носозликлар масалан «шланг» тешилиши ёки мотор куйиши каби муаммолар яна йиғ-йиғ орқали ҳал этиладими?

    Ушбу қишлоқнинг ёши улуғ инсонларидан бири Мухтор Раҳимовнинг айтишича, қишлоққа булоқ сувини қувур орқали тортиб келиш орқали аҳолининг ичимлик суви муаммоси ҳал этилиши кўзда тутилган бўлса-да, мақсадга эришилмади.

    — Булоқдан тортиб келинган сув баъзан чиқиб, баъзан чиқмай қоляпти, — дейди Мухтор Раҳимов. – Шу сабабли ҳам хонадонига сув бормаган юртдошларимиз 300–400 метр масофадан сув ташиб келтириб ичяпти. Қўшни қишлоқ Нимгида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида давлат Дастурига кўра ажратилган маблағга артизан қудуқ қазишганди. 130–200 метрдан тоза ичимлик суви чиқибди. Ўша артизан қудуқдан бугунги кунда 27 та жўмрак орқали 315 та хонадон сув ичяпти. Ичимлик суви муаммоси йўқ уларда. Бизга сув келтириш учун сарфланган 327 миллион сўм маблағ эса беҳуда сарфланди.

    Шерзод Мирзаевнинг маълумот беришича, «Оқсув» МФЙ ҳудудидаги Нимги қишлоғи ва «Хўжаилмкони» МФЙ таркибидаги Хўжаилмкони қишлоғи аҳолисини бир вақтнинг ўзида ичимлик суви билан таъминлаш назарда тутилган бўлиб, давлат Дастурига кўра ҳар иккала қишлоққа ҳам бир вақтнинг ўзида ичимлик суви келтирилиши лозим бўлган. Аммо хўжаилмкониликларнинг бу борада «бахти чопмади». Фуқаро Мирзаев МФЙ раиси айтган қишлоқ аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланган 50 фоизи ҳам «лоток» орқали оқиб келаётган сувдан истеъмол қилишини билдирди.

    Аҳоли истеъмол қилувчи ариқ суви.

    Аҳоли истеъмол қилувчи ариқ суви.
    Фото: «Дарё»

    — Биз-ку сувни ҳалигача «лоток»дан ичамиз, — дейди Шерзод Мирзаев. – Аммо қувур орқали уйига сув борган ҳамқишлоқларимиз энди сувдан қийналишмасин.

    Аҳоли истеъмол қилувчи ариқ суви.

    Аҳоли истеъмол қилувчи ариқ суви.
    Фото: «Дарё»

    Шерзод Мирзаевнинг сувни мана бу «лоток»дан ичамиз дея оқиб келаётган сувга ишора қилишига ишонмадик. Шу боисдан ҳам яна битта хонадон эшигини қоқдик. «Ҳақиқатдан ҳам ушбу «лоток» сувидан истеъмол қиламиз, — дейди Ашур Хуррамов. – Бу сув ҳали тинийди. Ҳозир сел келгани боис лойқаланган-да».

    Ашур Хуррамов.

    Ашур Хуррамов.
    Фото: «Дарё»

    Ашур Хуррамовнинг сўзларига кўра, одамлар лойқа сувларни челакда тиндириб, кейин истеъмол қилишади. Селлар кўп кузатиладиган баҳор фаслида лойқа сувнинг тиниши қийин бўлади. «Сел келганда 2–3 кун лойқа сув ичишга мажбур бўламиз», — дейди Ашур Хуррамов.

    Сайфиддин Исомиддинов қишлоқнинг 50 фоиз ичимлик суви билан таъминланган аҳолиси ҳақиқатдан ҳам булоқдан «лоток» орқали оқиб келаётган сувдан истеъмол қилишини тасдиқлади.

    Раис «Дарё» мухбирининг «Ҳар иккала қишлоқ ҳам бир вақтда ичимлик суви билан таъминланиши керак бўлса, нега энди иккала маҳаллага 2 хил манба орқали сув келтириш мўлжалланган? — деган саволига «Хўжаилмкони қишлоғида 100 йиллардан буён оқиб турган табиий булоқ суви бор, Нимги қишлоғида эса бундай имконият йўқ, шунинг учун ҳам уларга артизан қудуқ қазиш режа қилинган», — дея жавоб берди.

    Қишлоқ оқсоқолларидан Луқмон ҳожи Ҳошимовнинг айтишича, бу борада МФЙ раиси ҳам, сув йўқ деяётган қишлоқдошлари ҳам ҳақ. Қишлоққа сув келтиришда булоққа ишонилишида ҳам жон бор. Сабаби булоқ суви бир неча йиллардан бери тўхтамай оқиб турибди. Аммо ўтган йилгидек ёғингарчилик кам бўлган йиллари сув тортилиб, аҳоли сувга муҳтож бўлиб қолиши айни ҳақиқат. Булоқ суви баъзан камайиб, баъзан кўпайишини ҳам ҳисобга олиш зарур эди.

    Луқмон Ҳошимов.

    Луқмон Ҳошимов.
    Фото: «Дарё»

    82 ёшли Луқмон Ҳошимовнинг қўшимча қилишича, қишлоқда жойлашган Ҳазрати мавлоно Хўжаимконаги зиёратгоҳига хорижий давлатлар Туркия, Эрон ва Саудия Арабистонидан ҳам меҳмонлар ташриф буюради. Бироқ зиёратгоҳга олиб келувчи йўллар жуда торлиги ва талабга жавоб бермаслиги боис ҳам туристлар келиб-кетишда қийналади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Зиёратгоҳга олиб келувчи йўллар жуда тор, — дейди Луқмон Ҳошимов. — Туристларнинг автобуси юролмайди. Шунинг учун ҳам улар автобусини ярим йўлда қолдириб, анча масофага яёв юриб келишга мажбур. Бу нафақат хорижлик сайёҳларга, юртимизнинг чекка ҳудудларидан келаётган меҳмонларга ҳам қийинчилик туғдирмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, ушбу қишлоқда Нақшбандия йўналишидаги тасаввуфнинг азим пирларидан бири, фиқҳ, ҳадисшунос илмининг буюк алломаси, авлиёлар авлиёси дея сифатланган 1512–1600 йилларда яшаб ўтган Мавлоно Абдулбоқи Хожагий Эмкангий ибн Мавлоно Дарвеш Муҳаммад Вахшуворий даҳмаси жойлашган. Зиёратгоҳ 2013 йил таъмирланган. Аммо таъмирлаш ишлари яхши олиб борилмаганлиги сабаблими зиёратгоҳ ичида жойлашган ўз вақтида масжид вазифасини бажарган хонақоҳ бугунги кунда таъмирталаб аҳволда.

    Таъмирталаб хонақоҳ.

    Таъмирталаб хонақоҳ.
    Фото: «Дарё»

    Маҳаллий аҳоли вакилларининг гувоҳлик беришича, туркиялик шайх ушбу зиёратгоҳга келганда хонақоҳ аҳволини кўриб, «хароб қилибсизлар» – деган гапни ҳам айтган экан.

    Хонақоҳнинг ички томони.

    Хонақоҳнинг ички томони.
    Фото: «Дарё»

    Хонақоҳнинг ички томони.

    Хонақоҳнинг ички томони.
    Фото: «Дарё»

    «Хўжаилмкони» МФЙ раисининг маълумот беришича, 28 март куни Китоб туманида бўлиб ўтган вилоят ҳокими Зафар Рўзиевнинг қабулида 2019 йил 1-миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига ушбу зиёратгоҳ қайта таъмирланиши кўзда тутилгани айтилган.

    Хонақоҳнинг ички томони.

    Хонақоҳнинг ички томони.
    Фото: «Дарё»

    Қишлоқ аҳлининг «Дарё» мухбирига қўшимча қилишича, қишлоқнинг чекка ҳудудидаги ерларга янги кўчиб чиққан хўжаликлар ҳалигача қўлбола симёғочлардан фойдаланиб келади.

    Фото: «Дарё»

    — Янги кўчиб чиққан хонадонлар учун талабга жавоб берадиган симёғочлар йўқ, — дейди Шерзод Мирзаев. – Барчаси қўлбола симёғоч бўлиб, аҳоли ҳаёти учун жуда хавфли ҳолатга келиб қолган. Ўтган сафарги мурожаатимиздан кейин туман электр тармоқларидан келиб, 4–5 та симёғочни алмаштириб беришди. Аммо қолганлари ҳалигача шу аҳволда турибди.

    Шерзод Мирзаев гапининг исботи сифатида «Дарё» мухбирига ўзи истиқомат қилувчи кўчадаги симёғочлар суратини ҳам тақдим этди. У тақдим этган суратларда ҳақиқатдан ҳам симёғочлар қулаш арафасига келиб қолганини кўриш мумкин эди.

    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчи қай даражада ҳақ ёки ноҳақ эканлигини зукко ўқувчи англаб етди, албатта. Аммо бу ишга масъул мутасаддилар-чи? Улар ҳам тушунишдими?

    09.04.2019, 15:56   Изоҳ (0)   27868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари боди-камера билан ишлашни бошлади

    09.04.2019, 15:53

    Нукусдаги хонадонга бостириб кирган босқинчи уй бекасини ўлдириб, эрига оғир жароҳат етказди

    09.04.2019, 15:12

    Тошкентда икки эркак Мусулмонлар идорасида жанжал кўтарди

    09.04.2019, 15:07

    Энергетика вазири Алишер Султонов нефть-газ соҳасининг бўлажак мутахассислари билан учрашди

    09.04.2019, 15:05

    «Кулранг рўйхат»даги телефонлар ҳозирча блокланмайдиган бўлди

    09.04.2019, 14:55

    Ўзбекистонда келин ва куёв турар жой мулкдорининг оила аъзолари эканлиги қонун билан белгиланди

    09.04.2019, 14:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазодаги ёрдам пунктида аҳоли яна ўққа тутилди. Қурбонлар бор 

    Дунё | 10 июн, 11:35

    Санэпидқўм янги хавфли вирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 10 июн, 11:30

    Сарвқоматлик сири: биргина оддий қоида ортиқча вазндан халос этади

    Лайфстайл | 10 июн, 11:25

    Ўзбекистонда Mobiuz сотувга қўйилди

    Ўзбекистон | 10 июн, 11:15

    Одатий маҳсулотларнинг ноодатий суратлари 

    Лайфстайл | 10 июн, 11:09

    Расман. Нурсултон Рўзибоевнинг жанг санаси ва рақиби маълум бўлди (фото)

    Спорт | 10 июн, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.