АТК вазирилиги IMEI кодлари GSMA’га мос келмайдиган телефонлар ишини чекламасликка қарор қилди, деб хабар берди Spot.
Бу ҳақда АТК вазирлигининг Телекоммуникация тармоқларини истиқболли ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Тимур Машанпин «O‘zbekiston 24» каналига берган интервьюда маълум қилган.
Фақат ўғирлангани ёки йўқолгани сабабли «қора рўйхат»га тушган телефонларгина блокланади. Машанпин, агар телефон ўғирланган ёки йўқолган бўлса, унинг эгаси Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, алоқа операторига ҳам хабар бериш кераклигини айтган. ИИБ сўровномани АТК вазирлигига юборади ва улар қурилмани «қора рўйхат»га киритади.
Машанпиннинг сўзларига кўра, автоматик рўйхатдан ўтиш тугагандан сўнг (қачонлиги маълум қилинмаган) «кулранг» телефонлардан фойдаланиш ҳам чекланади.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан Ўзбекистонда мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатга олиш бошланди.
Изоҳ (0)